UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0 19:50"Мен нафас ололмай қолгандим". Топурия Гэтжи билан жангда олган жароҳатларини очиқлади 0 19:19Йен Мачадо Гэрри октагонга қайтмоқда 0 18:48Хамзат Чимаев: "Мен ҳақиқий чемпионман!" 0 18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0

06 ноя 14:28
Янгиликлар

Ўқ отиш

Мерганларимиз Жаҳон чемпионатида тарихий бронза медалини қўлга киритди

Теглар :  Ўқ отиш
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказилаётган ўқ отиш спорти бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижа қайд этди.

Мамлакатимиз вакиллари Жаҳон чемпионатларидаги илк медалини қўлга киритди.

Эркаклар ўртасида 10 метр масофадан пневматик тўппончадан отиш бўйича жамоавий баҳсда Владимир Свечников, Содиқжон Абдуллаев ва Муҳаммад Камалов 1738 очко билан бронза медалига сазовор бўлди.

Корея Республикаси терма жамоаси ҳам 1738 очко жамғарди. Бироқ қўшимча кўрсаткичлар бўйича кореялик спортчилар 2-ўринни эгаллади.

Хитой терма жамоаси 1755 очко билан олтин медални қўлга киритди.

Якуний натижалар:

1. Хитой — 1755 очко

2. Корея Республикаси — 1738 очко

3. Ўзбекистон — 1738 очко


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг