UZ

Сўнгги янгиликлар

20:46“Great Silk way-2024”. Боксчиларимиз турнирни умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 19:50Дана Уайт Конор Макгрегорнинг камчилиги ҳақида гапирди 0 19:28Оливейра нима учун Царукян билан жангга рози бўлганини айтди 0 19:06Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди 0 18:45Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Анвар Азизли билан жанги бўйича берилган апеллация натижаси қандай бўлди? 0 18:23Новак Жокович грунт мавсумга тайёргарликни бошлади 0 18:02Оливейра Царукянга маслаҳат берди 0 17:41Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас 0 17:18Дзюдо. Анталия "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди, ҳамюртларимизнинг илк рақиблари билан танишинг 0 16:58Нигина Абдураимова Словенияда чорак финалга чиқди 0 16:37Адесанья UFC 305 турнирининг марказий жангида октагонга кўтарилиши мумкин 0 16:16Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим" 0 15:54Жасур Алижанов МPL 9 нинг санаси ва манзилини очиқлади 0 15:32Тошкентда шахмат бўйича "Георгий Агзамов хотира турнири" старт олди 0 15:11UFC россиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги қизиқарли жангни эълон қилди 0

15 авг 22:40
Янгиликлар

Дзюдо, Оғир атлетика

Конья-2021: Оғир атлетикачи ва дзюдочиларга аталган кун (15 августдаги барча натижаларимиз)

Туркиянинг Конья шаҳридаги Ислом бирдамлиги ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда.

Ўзбекистонлик спортчиларнинг 15 август кунги иштироки ҳақидаги маълумотлар билан ушбу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин бўлди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ



Қиличбозлик. Сабля бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда қизларимиз финалгача етиб боришди ва ҳал қилувчи баҳсда Озарбайжон вакилаларига 34:45 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кумуш! Жамоамиз шарафини Зайнаб Дайибекова, Севинч Исмоилова, Паола Плиего ва Айсулу Уснатдинова ҳимоя қилди. 


Қиличбозликда бронза. Рапира йўналишида аёллар ўртасида ярим финалда туркиялик рақибасига қарши баҳс олиб борган ҳамюртимиз Умида Илясова имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медалига эга чиқди. 


Сузиш баҳсларидаги энг қизиқарли йўналишлардан бири ҳисобланмиш 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал беллашуви якунланди. Унда иштирок этган 2 нафар вакилимиз совриндорлар қаторидан жой олди. Якунда Хуршиджон Турсунов 22.51 сония билан иккинчи, 22.72 сония қайд этган Алексей Тарасенко эса учинчи ўринни қўлга киритди. Турсуновнинг натижаси янги Ўзбекистон рекорди сифатида қайд этилди.


Сузиш. Ёш сузувчимиз Егор Петряков Коня ҳавзаларида яна бир бор совриндорлар қаторидан жой олди. Куни кеча 400 метрга эркин усулда сузиш баҳсида бронза медали билан тақдирланган атлетимиз бугун айни шу масофага комплекс дастурда кечган беллашувда ҳам учинчи натижани қайд этди.


Дзюдо. -73 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов ҳам терма жамоамиз ҳисобига олтин медални қўшиб қўйди!


Оғир атлетика. Акбар Жўраев силтаб кўтариш ва умумий ҳисоб бўйича ҳам олтин медалга эга чиқди. Олимпиада чемпиони Ислом бирдамлик ўйинларида ҳам биринчи! Акбарда ҳам Руслан каби учта олтин!


Дзюдо. -57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нилуфар Ермаганбетова ҳам олтин медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйди!


Оғир атлетика. Акбар Жўраев даст кўтариш баҳсларида олтин медални қўлга киритди!


Дзюдо. Сардор Нуриллаев ҳам -66 кг вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди. 


Дзюдо. -52 кг вазн тоифасида иштирок этган дзюдочимиз Диёра Келдиёрова финалда рақибасини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. 

Ушбу вазнда бронза медали учун баҳс олиб борган Сита Қадамбоева ҳам рақибасини мағлубиятга учратиб, бронза медаль соҳибасига айланди. 

-60 кг вазн тоифасида иштирок этган Кемран Нуриллаев финалда озарбайжонлик Балабай Ағабаевга имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медаль билан тақдирланди.


Оғир атлетика: Руслан Нуриддиновдан учта олтин! У даст кўтаришда, силтаб кўтаришда ва умумий ҳисобда олтин медалларга эга чиқди!


ДЗЮДО:  Шаҳрам Аҳадов ҳам туркиялик рақибини енгди ва финалга йўл олди



ДЗЮДО: Кемран Нуриллаев, Сардор Нуруллаев, Диёра Келдиёрова, Нилуфар Эрмаганбетова финалга йўл олди. Шунингдек, Исоқова Кадамбаева бронза медали учун татамига чиқса, Шаҳрам Аҳадов бироздан сўнг ярим финал баҳсида иштирок этади 



Қиличбозлик шпага йўналиши:Қиличбозлик рапира. Умида Илясова, Маржона Усмонова, Комила Мирзаева чорак финалда.

Оғир атлетика: Руслан Нуриддинов даст кўтаришда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, ҳамюртимиз Осиё бирдамлик ўйинларининг янги рекордини ўрнатди.

ДЗЮДО: Озарбайжонлик рақибидан устун келган Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) 1/2 финалга йўл олди

Қиличбозлик шпага йўналиши: Нодирбек Мўминов ва Файсзулла Алимов ярим финалга йўл олди

Пара стол тенниси: ҳамюртимиз Расул Атамуратов Покистон вакили Альтаф-Ул-Раҳман билан тандем ҳосил қилди ва мусобақанинг бронза медалига эга чиқди.

 

Оғир атлетика: Амриддинов Шарофиддин силтаб кўтаришда 191кг билан муваффақиятли бошлади, иккинчи уринишида 198кг вазнни ўзига бўйсундирган бўлса, охирги уринишида 201кг да бироз омад етишмади. Иккикурашда спортчимиз 370кг билан ўз чиқишларини якунлади. Спортчимизни бронза медали билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда бунданда юқорироқ натижаларга эришишини тилаб қоламиз

ДЗЮДО: Сардор Нуруллаев (-66 кг) туркиялик рақибини таслим этди ва 1/2 финалга йўл олди

ДЗЮДО: Севинч Исоқова (-63 кг) ва Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) бир вақтнинг ўзида иккита татамида мос равишда Туркманистон ҳамда Туркия дзюдочиларини мағлубиятга учратишди

ДЗЮДО: Кемран Нуриллаев (-60 кг) ва Шаҳрам Аҳадов (-73 кг) бир вақтнинг ўзида иккита татамида мос равишда Туркманистон ҳамда Ливан дзюдочиларини мағлубиятга учратишди…

Оғир атлетика: Амриддинов Шарофиддин даст кўтаришда 172 кг вазн кўрсатди ва бронзани қўлга киритди.

ДЗЮДО: Диёра Келдиёрова ортиқча қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди. Бу сафар Чад давлати вакиласи мағлуб этди…

Сита Кадамбаева мезбонлар вакиласидан устун келди ва 1/2 финалга йўл олди. Бизни ярим финалда дерби кутмоқда: Диёра Келдиёрова вс Сита Кадамбаева…

ДЗЮДО: Нилуфар Эрмаганбетова (-57 кг) қирғизистонлик рақибасини вазари баҳоси билан таслим этди

ДЗЮДО:  Сардор Нуруллаев қозоғистонлик рақибини иппон баҳоси билан таслим этди

Оғир атлетика: Эндигина 20 ёшга қадам қўйган оғир атлетикачимиз Турсуной Жабборова Ислом бирдамлиги ўйинларида оғир атлетика бўйича аёллар ўртасида -87 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда мутлақ чемпионликни қўлга киритди.

Даст кўтаришда 109 кг, силтаб кўтаришда 126 кг, икки курашда 235 кг натижа кўрсатган Турсуной барча йўналишда олтин медалларни ўзиники қилди. Офарин, Турсуной!

ДЗЮДО. Диёра Келдиёрова ва Сита Қадамбоева мусобақадаги иштирокини ғалаба билан бошлашди. Диёра тожикистонлик, Сита эса туркманистонлик рақибасидан устун келди. 


СУЗИШ. 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Хуршид Турсунов 22:83, Алексей Тарасенко эса 22:90 натижа билан ўз саралаш гуруҳида 1-ўрин билан финалга йўл олди. 

100 метрга брасс усулида Владимир Мустафин 1:04.86 натижа билан ўз саралаш гуруҳида 3-ўрин, финалда медаллар учун курашади. Шу дистанцияда Искандар Саъдуллаев 1:06.43 натижа билан финалга йўл олди. 

Ниҳоят Егорь Петряков 400 метрга комплекс усулда сузиш баҳсларида 4:42.49 натижа билан ўз саралаш гуруҳида 2-ўрин ва финалга чиқди


Бугун стартга чиқадиган ҳамюртларимиз рўйхати билан танишинг:

Оғир атлетика: Турсуной Жабборова (-87 кг), Шарофиддин Амриддинов (-102 кг), Руслан Нурудинов (-109 кг), Акбар Жўраев (+109 кг)

Қиличбозлик: Роман Александров, Нодирбек Мўминов, Жавоҳир Нурматов (шпага), Умида Илясова, Камила Мирзаева, Илайда Гедикли, Маржона Усмонова (рапира), Зайнаб Дайибекова, Паола Плиего, Айсулу Уснатдинова, Севинч Исмоилова (жамоавий сабля)

Дзюдо: Кемран Нуриллаев (-60 кг), Сардор Нуриллаев (-66 кг), Диёра Келдиёрова (-52 кг), Сита Қадамбоева (-52 кг), Шаҳрам Аҳадов (-73 кг), Нилуфар Эрмагамбетова (-57 кг)

Пара стол тенниси: Расул Атамуродов

Сузиш: Хуршиджон Турсунов ва Алексей Тарасенко (50 м эркин), Искандар Садуллаев ва Владислав Мустафин (100 м брасс), 4х200 м эстафета (эркаклар), Уляна Назмутдинова (200 м чалқанча), Егор Петряков (400 м комплекс), Афсона Ниязова (1 500 м эркин), Олимжон Одилов (100 м брасс)

Баскетбол 3х3 аёллар: Ўзбекистон – Мали, Ўзбекистон – Уганда

Камондан отиш: Зиёда Абдусатторова, Зебинисо Абдусатторова, Нилуфар Ҳамроева, Амирхон Садиков, Озодбек Унгалов, Чен Яо Юй

Анъанавий турк камони: Дилноза Аҳмаджонова, Флюра Раимбекова, Юсуф Аҳмаджонов, Аббосжон Минаваров

Стенддан отиш: Бекзод Абдураҳимов, Беҳруз Шарипов (скит).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

+3   
15 авг 14:36:33
Тож
Исломиададан кундалик учун рахмат. Мана шунақа хабарлар бериб борилса ажойиб!
+2   
15 авг 15:14:07
Durimov Ro'zimboy
Bitta musobaqani olib bera olmagan sport kanali bizga keragi yoq, bu yam davlatni pulini yeb yotishibdi
+1   
15 авг 19:49:38
Inomjon Boltayev
Nilufardaham oltin
+1   
15 авг 18:30:58
Inomjon Boltayev
Shahram Ahadovham finalda
+1   
15 авг 17:05:28
Inomjon Boltayev
Sevinch Isokova yarim finalda qoldi bronza uchun kurashadi
+1   
15 авг 16:59:08
Inomjon Boltayev
Kemran finalda
   
17 авг 00:13:48
Samy Samy
якунда натижа нима булди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг