UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Мессининг голи ва узатмаси "Интер Майами"га ғалаба келтирди + ВИДЕО 0 10:06Эркин курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 09:35Богдан Гусковнинг навбатдаги рақиби, жанг санаси ва манзили маълум + ПОСТЕР 0 09:04Усик кейинги жанги бўйича қарор қабул қилди ва рақибини айтди 0 08:23"Тоттенхэм" "Реал" ва "Барселона"га Порронинг нархини эълон қилди 0 07:42MMA юлдузларининг Мойкано - Нолан жангига муносабати: "Жангни ҳакам ютиб берди" 0 07:01"Алекс учинчи чемпионлик камарини қўлга кирита олади" - UFC собиқ чемпиони 0 22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0

09 окт 14:00
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. ЖЧнинг тўртинчи куни ҳам Ўзбекистон учун медалсиз якунланди

Теглар :  Дзюдо
Тошкентда дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун, 9 октябрь куни икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борди. Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Шарофиддин Болтабоев, аёллар ўртасида эса -63 кг вазнли Севинч Исоқова юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Афсуски, спортчиларимиз илк жангларида биттадан ғалабага эришган бўлсалар, иккинчи баҳсда имкониятни бой бериб, мусобақадаги имкониятни бой бериб қўйишди. 


Уларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


-81 кг вазнли Шарофиддин Болтабоев учинчи босқичда япониялик Сотаро Фуживарага қарши курашди ва Golden Score'да имкониятни бой берди. 


-63 кг вазнли Севинч Исоқова франциялик рақибасига иппон эвазига имкониятни бой бериб қўйди. Афсус.


-81 кг вазнда Шарофиддин Болтабоев тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқди ва ғалаба қозонди.


-63 кг вазнли Севинч Исоқова илк босқичда қирғизистонлик Ажар Исаевага қарши курашди ва Golden Score'да рақибдаги учта шидо эвазига кейинги босқичга чиқди.


Севинч Исоқованинг қирғизистонлик рақибасига қарши жанги бошланмоқда. 


Шарофиддин Болтабоев иштирокини иккинчи босқичда тожикистонлик рақибга қарши курашадиган бўлди.


Дзюдочиларимиз ЖЧни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев - Сомон Маҳмадбеков (Тожикистон) / Француа Драпеу (Канада)

-63 кг: Севинч Исоқова - Азҳар Исаева (Қирғизистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг