UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

03 ноя 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Анте Делия мағлубиятдан норози: "Бундай спортни ҳали кўрмаганман!"

Хорватиялик оғир вазнли аралаш яккакураш устаси нокаут билан ютқазишидан бироз олдин рақибининг кўзига бармоғини суқиб олганига қарамай, ўзини жангдаги ғалабасини ўғирланган деб ҳисобламоқда.

Кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида этилган UFC турнирининг co-main event, яъни аҳамияти жиҳатидан иккинчи жангида Вальдо Кортес-Акоста Анте Делияни камбэк эвазига нокаутга учратганди. Биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасида хорватиялик Кортес-Акостанинг кўзига бармоқларини суқиб олди ва кўзини қўли билан тўсиб олган рақибига ташланди. Рефери Марк Смит қоида бузилиш вазиятини кўрмай қолди ва жангни тўхатди. Делия ғалабасини нишонлай бошлади. Лекин вазият қайта кўриб чиқилгач, хорватияликнинг ҳаракати қоида бузилиши сифатида талқин қилинди. Кўзида муаммо юзага келган бўлса-да, жангни давом эттиришга қарор қилган Кортес-Акоста рақибини нокаутга учратганди.

"Мен унинг кўзига теккан-тегмаганимга ишончим комил эмас. Ҳакам "тайм-аут" кўрсатмади ва аксинча, жангни тўхтатди ва мени ғолиб деб эълон қилди. Бу қарорни ўзгартириб бўлмайди. Рақибим бир неча дақиқа давомида ҳакамлар видео такрорни кўриб чиққунича дам олиб ўтирди. Такрорлаш жанг тўхтатилгандан кейин ишлатилган, қоидалар бунга йўл қўймайди! Шундан сўнг, жанг ноқонуний равишда давом эттирилди. 

Мен адолатдан бошқа ҳеч нарса сўрамайман. Мен мағлубиятдан қочмайман, ҳар бир рақибни ва ҳар қандай натижани ҳурмат қиламан. Аммо қоидалар бузилиб, менинг ғалабамни ўғирлашганда эмас. Бундай эмас. Бундай спортни ҳали кўрмаганман!", - деб ёзди хорватиялик жангчи ижтимоий тармоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг