UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади 0 08:34Дёрн UFC 338 турнирида чемпионлик камарини ҳимоя қилади 0 08:03Жавоҳир Синдаров: "Баъзи нарсалар устида ишлашим керак" 0 07:32Қозоғистон спортни молиялаштириш қоидаларини ўзгартиряпти: спортчи ва мураббийлар учун нималар ўзгаради? 0 07:01Sofascore. Ўзбекистон U17 терма жамоаси аъзолари кечаги ҳаракатлари учун неча баҳо олди? 0 19:03"Кўчадаги жангда қоидалар бўлмайди". Бразилиялик спортчи Нурмагомедовни қўллаб-қувватлади 0 18:29Диёра Келдиёрова азалий рақиби — Ута Абе билан Японияда тўқнаш келиши мумкин! 0 17:44Рамазон Темировдан нокаут бўлган Чарльз Жонсон ҳамюртимизни яна танқид қилди 0 17:08МЮ Саудия Арабистони чемпионатидан футболчи сотиб олмоқчи 0 16:30Гандбол. Осиё чемпионатида Қозоғистонга мағлуб бўлдик 0 15:45Даниэль Дюбуа WBO титулини кимдан ҳимоя қилиши маълум бўлди 0 15:02Нодирбек Абдусатторов Лондон турнирини ғалаба билан бошлади 0 14:26"Реал" 2026/27 йилги Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига биринчи бўлиб йўл олди 0 13:59Гукеш ва Синдаров Жаҳон тожи учун баҳсдаги вақт назорати ҳақида фикр билдиришди 0 13:12Жаҳон чемпиони Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй совға қилинди 0

25 мар 07:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс бўйича жаҳон чемпионига 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда

Теглар :  Жервонта Дэвис
Енгил вазнда жаҳон чемпиони Жервонта Девис қамоққа олиниши мумкин.

Боксчига ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлган воқеа сабабли айблов эълон қилинди. Ўшанда америкалик спортчи Lamborghini Uris русумли автомашинасини бошқариб, қизил чироқда ўтиб кетганди. Натижасида у Toyota Solara автомобили билан аварияни келтириб чиқарди. Ҳодиса натижасида тўрт киши жароҳат олган, аммо айбдорнинг ўзи воқеа жойидан ғойиб бўлган эди. Умуман олганда, Девисга ушбу иш бўйича 14 та айблов қўйилган.

“Америкалик боксчининг вазияти автофалокат пайтида унинг ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилинганлиги сабабли, уни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаганлиги билан янада оғирлашади. Агар Девис барча айбловларда айбдор деб топилса, уни 7 йил 55 кунлик қамоқ жазоси кутмоқда. Иш судга ўтди, аммо санаси ҳали эълон қилинмади” - деб хабар беради BoxingScene.

Девис Флойд Мейвезер промоутерлик компаниясининг энг машҳур боксчиларидан бири ҳисобланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг