08 фев 12:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
Британиялик машҳур боксчи ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Иккинчи ўрта вазн тоифасида WBC Silver камари учун собиқ даъвогар, британиялик Жон Райдер карьерасига якун ясади.
Бу ҳақда унинг ўзи хабар берди.
"Гарчи Жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритмаган бўлсам-да, биринчи марта бокс қўлқопларини кийганимдаги тасаввур қилганимдан кўпроқ ютуқларга эришдим ва тажриба орттирдим. Мен буни ҳеч қандай камарга алмаштирмайман. Мен янги мураббийлик фаолиятимни расман бошлашни интиқлик билан кутяпман", деди Райдер.
35 ёшли Жон Райдер 2024 йил январь ойида Хайме Мунгияга қарши жанг қилиб, техник нокаут билан мағлуб бўлган эди. Унинг ҳисобида 32 ғалаба (18 та нокаут) ва 7 та мағлубият бор.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар