UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Жон Жонс UFC "қафаси"га қайтиш имкониятлари ҳақида гапирди 0 12:17"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди 0 11:56Шахматчиларимиз U-16 Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадасини кетма-кет учта ғалаба билан бошлашди 0 11:35Ига Свёнтек Cincinnati Open чемпиони! 0 11:14Хонободда Баҳодирлар ўйини бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтди 0 10:53"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади 0 10:32Пётр Ян Двалишвили - Сэндхаген жангида захира варианти бўладими? Унинг ўзи жавоб берди 0 10:11Алькарас - финали 23 дақиқа давом этган "Мастерс" турнири чемпиони! 0 09:50Дю Плессининг мураббийи Чимаев билан шошилинч реваншга қарши 0 09:29Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими? 0 09:08Мерганларимиз Осиё чемпионатини кумуш медаль билан бошлашди 0 08:47Эркин курашчимиз Шерзод Поёнов жаҳон чемпионати финалида, Рустамбеков бронза учун курашади 0 08:26Нодирбек Абдусатторов Sinquefield Cup 2025 турниридаги юришини бошлади 0 08:05Украиналик юлдуз ПСЖда россиялик дарвозабон билан мулоқот қилмаяпти 0 07:44Қозоғистон терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди 0

20 авг 07:47
Янгиликлар

Теннис

Cincinnati Open турнири ғолиби аниқланди

АҚШнинг Цинциннати шаҳрида ўтказилган теннис бўйича нуфузли WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Мусобақа бош соврини Арина Соболенкога насиб этди. Беларуслик теннис маликаси ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг олтинчи ракеткаси, америкалик Жессика Пегулани мағлубиятга учратди - 6/3, 7/5. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида Арина олдинда бормоқда - 5:2.

Етмиш олти дақиқа давом этган баҳсда Соболенко 10, Пегула 5 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар мағлуб теннисчида кўпроқ бўлди - 5 га 1. Брейклар бўйича устунлик табиийки, Соболенко фойдасига - 3 га 1! 

Шу тариқа, Арина Соболенко фаолиятидаги 15-совринни қўлга киритди. Бу унинг жорий мавсумдаги иккинчи, WTA 1000 тоифасига кирувчи олтинчи титули бўлди. Бугун эълон қилинган рейтингда дунёнинг иккинчи ракеткасига айланиб олган Арина 1000 рейтинг очкоси ҳамда 523,485 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ишлади. Пегула эса 650 очко ва 308,320 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг