UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Тайсон Фьюри: "Жошуа устидан ғалаба менга ҳеч нарса бермайди" 0 15:26Хабиб Нурмагомедов барча қарзларини тўлади 0 15:05"Манчестер Сити" етакчиси Гваридола кетиши сабаб жамоани тарк этмоқчи 0 14:44Карлос Пратес кейинги жангини Ислам Махачевга қарши камар учун ўтказар экан 0 14:23Тайсон Фьюри кейинги жанги муддатини айтди 0 14:02Умар Кремлёв Жон Жонс учун бокс жанги ташкил қилмоқчи 0 13:41"Борнмут" 127 йиллик тарихида илк марта еврокубокларга чиқди 0 13:20Хабиб Нурмагомедовда яна солиқлар билан боғлиқ муаммолар юзага келди 0 12:59Алиреза Фирузжа: "Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади" 0 12:38Сергей Фомин босниялик рақиби олдида ожиз қолди 0 12:17"Реал" Моуринью учун "Бенфика"га 3 млн евро товон пули тўлади 0 11:56Усик ва Верхувен пирамидалар фонида нигоҳлар жангини ўтказди + ФОТО 0 11:35Дана Уайт: "Биз жангни Ойда ўтказишга мажбур бўламиз" 0 11:14Камилла Раҳимова ва яна бир теннисчимиз "Ролан Гаррос" асосий тўрида кортга чиқади 0 10:53Гвардиола мавсум якунлари ҳақида фикр билдирди 0

01 авг 09:57
Янгиликлар

Шахмат

Esports World Cup Chess турнирида финалчилар аниқланди

Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича мукофот жамғармаси 1 млн 550 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи Esports World Cup Chess турнири ҳал қилувчи паллага кирди.

NAVI жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Нодирбек Абдусатторовнинг D гуруҳидан иккинчи ўрин соҳиби сифатида плей-оффга йўлланма олгани ҳақида хабар берган эдик. Ёш гроссмейстеримиз қуръа натижасига кўра 1/4 финалда франциялик Алиреза Фирузджага қарши дона сурди. 

Драматик кечган 4 та партиядан иборат учрашувлар якунида омад Алирезага кулиб боқди. Дастлабки икки партияда дуранг қайд этилганди. Муҳим палладаги хатолар Нодирбекка қимматга тушди.  

Esports World Cup Chess. 1/4 финал жуфтликлари

Нодирбек Абдусатторов — Алиреза Фирузджа (Франция) — 1:3

Ян Непомняший (Россия) — Аржун Эргаиси (Ҳиндистон) — 1,5:2,5

Магнус Карлсен (Норвегия) — Ниҳал Сарин (Ҳиндистон) — 2,5:0,5

Ҳикару Накамура (АҚШ) — Левон Аронян (АҚШ) — 2,5:1,5

Чорак финалнинг қолган жуфтликларида ҳиндистонлик Аржун Эргаиси россиялик Ян Непомняшийни, америкалик Ҳикару Накамура ҳамюрти Левон Аронянни, жаҳон тождори Магнус Карлсен ҳиндистонлик Ниҳал Саринни мағлуб этиб, 1/2 финалга йўл олди. 

Ярим финалда Алиреза Фирузджа Аржун Эргаисидан 4:1 ҳисобида устун келди. Иккинчи ярим финал драматик кечди. Магнус Карлсен ғолиб номини аниқлаб берган армагеддон партиясида Ҳикару Накамурани таслим этиб, финал чиптасини қўлга киритди.         

Бугун Esports World Cup Chess чемпионлиги учун Магнус Карлсен Алиреза Фирузджага қарши баҳс олиб борса, Ҳикару Накамура ва Аржун Эргаиси ўртасидаги учрашувда мусобақанинг бронза медали соҳиби аниқланади. Чемпион 250 000 АҚШ долларига эга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг