UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

17 май 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Фрэнсис Нганну Жон Жонсни жангга чақирди, америкалик эса унга жавоб қайтарди

Бугун, 17 май куни MVP лигасининг дебют MMA турнири бўлиб ўтди.

Кечанинг учинчи асосий жангида UFC оғир вазн тоифасининг собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну собиқ UFC жангчиси, бразилиялик Филипе Линсга қарши октагонга чиқди.

Нганну биринчи раунд охирида рақибини нокаутга учратди ва шундан кейин UFC’нинг собиқ юлдузи Жон Жонсни жангга чақирди.

"У менинг нима қилаётганимни кузатиб, ўрганиши керак. Кейин эса бу жангга чиқсин", — деди Нганну жангдан кейинги интервьюда.

Жонснинг жавоби узоқ куттирмади, чунки америкалик аренадан туриб эфирда қатнашган эди.

"Аввало UFC билан шартномамдан чиқишга эътибор қаратишим керак. Агар бу жанг амалга ошса, энг қийин қисми шу бўлади. Менимча, Дана Фрэнсис билан ишлашдан манфаатдор эмас. Шунинг учун буни MVP орқали амалга ошириш ягона йўл бўлиши мумкин. Агар шартномадан чиқишнинг уддасидан чиқсак, бу ажойиб бўларди", — деди Жонс.

Эслатиб ўтамиз, кўпчилик Жонс ва Нганну жангини ҳали UFC давридаёқ кўришни истаган, аммо турли сабабларга кўра бу тўқнашув амалга ошмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг