UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

30 мар 17:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Фьюри ва Жошуа бу йил икки марта рингга кўтарилади. 20 йил давомида илк бора оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион пайдо бўлади (ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ)

Теглар :  БоксФьюриЖошуа
Гонарар - 140 миллион доллар.

Пандемия қийинчиликларига қарамасдан, 2021 йилда боксда янги минг йилликнинг бошланишига ваъда бериляпти: дунёнинг энг яхши жангчиси Сауль "Канело" Алварес ҳар икки ойда жанг ўтказади, ҳамда биринчи ярим оғир вазн тоифасида жаҳоннинг мутлақ чемпиони ҳам аниқланади. 


Бироқ энг асосийси, 20 йилдан кўпроқ вақт давомида қироллик дивизионида мутлақ жаҳон чемпиони бўлмаган, энди бу ерда энг яхши боксчи аниқланади. Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа 2021 йилда икки марта жанг қилишга келишиб олишди.

Улар бир-биридан фарқ қилади. Энтони - бокс бўйича етакчи, ҳамда намунали жангчи. Тайсон - тизимга қарши чиқадиган исёнчи. Бири айтган ҳар бир гапи учун жавоб берадиган ҳақиқий жентелмен, циган эса ҳаммани сўкиб ҳурматсизлик кўрсатади. 

Жошуа режимга қатъий амал қилади ва тўғри овқатланади. Фьюри - гамбургер, пиво, виски, баъзида эса наркотик моддаларнинг ишқибози. Бири қўпол куч билан, иккинчиси ақл билан жанг қилади. Шу сабаблар туфайли, бўладиган жанглар қандай натижа билан тугашига қарамай, унутилмайдиган баҳс бўлиб қолиши аниқ. 


Жошуа ва Фьюри 2020 йил ёзда жанг учун келишган эди. Бироқ Александир Усик ҳалақит берди

 

Оғир вазн тоифасидаги икки кучли жангчи ўртасидаги баҳс 2020 йил июнда аниқ эди. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Эдди Хирн эълон қилган:

«Сезиларли ютуқларга эришишга муваффақ бўлдик. Бизда ҳали қилиниши керак бўлган кўп ишлар бор. Жанг вақтини ва жойини аниқлаштиряпмиз. Жошуа ҳамда Фьюри жангнинг молиявий шартларига рози. Ҳал қилиниши лозим бўлган баъзи нарсалар борлиги сабабли, ҳали шартнома имзоламадик. Бу Британия бокси тарихидаги энг йирик жанг бўлади. Бизнинг авлод ҳеч қачон бундай юқори даражадаги баҳсга гувоҳ бўлмаган».

Бир нечта муаммолар сабаб шартнома имзоланмади. Биринчи сабаб, Жошуа Кубрат Пулевга қарши жангда камарини муваффаққиятли ҳимоя қилиши керак эди ва охири буни уддалади.

Иккинчидан, Фьюри Деонтей Уайлдер билан учинчи жангини ўтказиши лозим эди, аммо "Лўлилар қироли" америкаликнинг гуруҳини ноҳақ ўйинда айблаганлар кўплиги сабаб жангни рад қилди. 

Томонлар орадан 9 ой ўтиб келишувга эришишди. Бу ҳақида яна Эдди Хирн маълум қилди:

“Келишувни тасдиқлаш келаси ой эълон қилинади. Иккала тараф ҳам бу қийинчиликларни енгиш учун ҳаракат қилишди. Бизда рақиб ташкилотлар ва боксчилар бор эди. Энг қийин вазифани уддаладик. Сўнгги икки ой давомида қаттиқ ишладик. Мен бу буюк жанг бўлишини, ҳамда уни сотиш қийин бўлмаслигини ҳис қиляпман. Бизда Яқин Шарқ, Осиё, Шарқий Европа ва Америка каби саккиз-тўққизта ҳудуддан таклифлар бор эди. 

Бу энг катта бокс жанги ва дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бири бўлади. Ўзини танитмоқчи бўлган мамлакат учун катта ғалаба келтиради. Улар икки хил шахс, бири иккинчисига ўхшамайди, шу сабабли ҳам жангга тайёргарлик қизиқ бўлади. Тайсон интелектуал ўйинда жуда яхши. Энтони эътиборли. У декабрда Кубрат Пулев билан жангдан сўнг, бутун диққатини машғулотларга қаратди. Жошуа қафасдаги шерга ўхшайди. Қарама-қаршилик шиддатли кечади».


Бундай фикрлар Фьюрининг ташкилотчиларидан бири Френк Уорренга маъқул келмади: “Биз шартнома имзоладик, бироқ бу ҳақида бир вақтда эълон қилишимиз керак эди. Кеча тўсатдан Жошуанинг ташкилоти ҳаммасини маълум қилди. Биз норозимиз, аммо қўлимиздан энди ҳеч нарса келмайди. Бундан ташқари, энг асосийси - жанг ўтказиладиган ҳудудни айтиш қолди. Биз буни ҳали қилмадик».

Камар учун жанг ташкил қилишдаги асосий муаммо - биринчи оғир вазндаги мутлақ жаҳон чемпиони Александир Усик. У Жошуага тегишли бўлган WBО камарининг расмий даъвогари ва украиналик боксчи рози бўлмаса, Жошуа ҳамда Фьюри ўртасида ҳеч қандай жанг бўлмайди. 

Усикка кутиш учун 5 миллион доллар таклиф қилинганлиги ҳақида хабар берилган эди. Александр кўплаб интервьюларида пул ҳақидаги саволларга жавоб беришдан қочган. 


“Қанча пул беришса, кутишга рози бўламан? Аниқ тўхтамга келганим йўқ, аммо гаплашиб кўрамиз. Спортчи сифатида қаралса, буни хоҳламайман… Кўплаб мухлислар Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа жангини кўришни исташади. 

Ўзим бу жангни кўришни истайман, бу камар учун жанг қилишим керак, бироқ мени бепарволик билан четлаб ўтишмоқчи бўлса, жангга розилик бермайман. Мен мулоқот қилишга тайёрман, аммо буни исташмаса, унда буларни ҳуқуқий соҳада ҳал қилинади», - деб айтган Усик. 

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBО) 17 февраль куни Жо Жойс ва Александр Усик жангини вақтинчалик WBО камари учун кечишини маълум қилди. Жошуа ва Фьюри баҳсининг илк жанги ғолиби WBО камарини бўш қолдиради, ҳамда камар Жойс - Усик баҳси ғолибига тақдим этилади. 




Фьюри ва Жошуанинг гонарари 200 миллион фунт стерлингни ташкил қиляпти, жанг бир вақтда тўртта каналдан эфирга узатилади 

Ташкилотчиларда жанг вақти ва жойини аниқлаш масаласи қолди. Фақатгина дастлабки саналар маълум: биринчи жанг июнь-июль, реванш ноябрь-декабрь ойида бўлади. Биринчи баҳсни ташкил қилишда ҳали чалкашликлар кўп. Ташкилотчилар  бир вақтнинг ўзида АҚШ, Қатар, БАА, Сингапур, Хитой, Буюк Британия, Саудия Арабистони ҳамда Россия каби 8 давлатдан бирини танлашлари керак. 

Бу ерда аниқ фаворитлар учта араб мамлакати: БАА, Қатар ва Саудия Арабистони. Рўйҳатдагиларнинг сўнггиси Жошуа ва Руис реваншини ташкил қилиб беришганди. Ўшанда улар ҳеч кимни ҳафа қилмаган. Жошуа бу жанг учун даҳшатли 85 миллон доллар ишлаб олган. 

Шартномага кўра, боксчиларнинг ҳар бири учун кафолатланган бадал 100 миллион фунт стерлинг яъни 140 миллион долларни ташкил этади. Тарихда икки боксчи Флойд Мейвезер ва Менни Пакё ўртасидаги 2015 йил майда бўлган баҳсда шундай фойдага эришган.

Телеканаллар билан боғлиқ вазиятлар янада қизиқ. Фьюри ва Жошуа Буюк Британияда ҳам, АҚШда ҳам ўзларининг трансляторларига эга. Энтонида Sky Sports ва DAZN, Фьюрида BT Спорт ва ESPN. Тўртта транслация бир вақтннг ўзида бўлади, бу эса ҳеч қачон содир бўлмаган. 

Илгари йирик жанглар учун иккита рақобатчи канал HBO ва Showtime учта жангни биргаликда намойиш қилишган: Тайсон - Люис, Мейвезер - Пакяо ва Жошуа - Кличко. 

Фьюри ва Жошуа ўртасидаги жанг эълон қилинганда, ҳамма эътиборини шу баҳсга қаратди. "Лўлилар қироли" ҳозир Испанияда дам олмоқда:

“Мен бошқа машғулот қилмайман. Ҳар қандай ҳолда менга олти ёки етти ҳафта тайёргарлик кўришимга етади. Бодибилдинг билан шуғулланувчи йигитни мағлуб қилиш учун мен қаттиқ спарринг жанглари билан шуғулланишим шарт эмас». 

Ҳозирда ХХI асрнинг асосий жанги бўлиши кутилаётган баҳснинг апрель ойида сана ва жойининг эълон қилиниши кутиляпти. 

Sports.ru сайти асосида Озода Қаюмова тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
31 мар 15:58:01
Mironsho Jabborov
Lolilar qiroli AJ ni KO qiladi
   
30 мар 19:48:30
CHELSEA2211
Joshuani qöllab quvvatlayman...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг