UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00Осиё ўйинларида иштирок этаётган барча ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0 18:52Леау Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида қайдномага киритилди 0 17:00Сауль Альварес октябрь ойида WBC чемпионлик камари учун жанг қилади 0 15:48"Яна офисдаман". Илия Топурия машғулотларни қайта бошлаганини маълум қилди 0 15:01Осиё ўйинларининг 12-кунини иккита кумуш медаль билан якунладик 0 13:27Буюк Британия спорт вазири "Манчестер Сити" учун энг ёмон оқибатларни истисно этмаяпти 0 12:39Махачев: "Яхши жангчи бўлиш учун сочни калта олдириш керак" 0 11:11Теренс Кроуфорд боксга қайтиш-қайтмаслиги ҳақидаги саволга қатъий жавоб берди 0 10:00Агар Дана Уайт аралашса, Жошуа Фьюри билан жангдан воз кечиши мумкинлигини айтди 0 08:54Бугун Ўзбекистон МТЖ Сурияга қарши майдонга тушади 0 20:00Осиё ўйинларининг ўн биринчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0

05 апр 10:35
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо" бош мураббийи Катаев: "Бу ўйинга изоҳ шарт эмас"

Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби бош мураббийи Дмитрий Катаев Қозоғистон чемпионати ярим финали доирасида "Торпедо"га учралган мағлубиятдан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчамиз ўйинни кўрдик. Афсуски, биз кейинги босқичга чиқа олмадик. Бундан жуда ҳам хафамиз. Лекин бугунги ўйинга изоҳ шарт эмас. Қайси босқичда ва қаерда ўйнаётганимизни билардик, аввалроқ ҳам ютишимиз мумкин эди, кеча ҳам. Бироқ афсус бўлсинки, натижаларимиз шундай бўлиб турибди. Серияга келадиган бўлсак, жуда жанговар ўйинлар кўрдик. Ҳеч бир йигитимга шикоятим йўқ. Жамоавий меҳнат яхши бўлди. Олтинчи ўйинни ўзидаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Бу сафар ҳам анча яхши ўйнадик. Мухлисларимизга катта раҳмат айтамиз. Улар бизни чиройли изоҳлар, видео-роликлар билан қўллаб-қувватлаяпти", деди Катаев.

Тошкент ва Усть-Каменогорск шаҳарлари шарафини ҳимоя қилувчи жамоалар ўртасида кечган еттита ўйиндан иборат серияда Торпедо (Усть-Каменогорск) вакиллари умумий 4:3 ҳисобида ғолиб бўлиб, финалга йўл олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг