UZ

Сўнгги янгиликлар

20:08Шоҳжаҳон Эргашев Шаҳрам Ғиёсовнинг гапларига жавоб қайтарди 0 19:32Ислам Махачев Гэрри билан жангдан икки кун ўтиб юзини кўрсатди + ФОТО 0 18:57UFC рейтинги янгиланди. Рамазоннинг собиқ рақиби Топ-15`га қайтди. Исламнинг вазнида вазият қандай? 0 18:23Туркия клуби россиялик футболчини 25 млн еврога сотиб олмоқдa 0 17:54Сехудо Махачевни ММА тарихидаги энг буюк жангчи деб ҳисобламайди 0 17:27Холмурод Нурматов ҳам Mangu MMA Лигаси билан шартнома имзолади (ВИДЕО) 0 17:02Топуриянинг жамоаси Илия UFC`даги навбатдаги жангини қачон ўтказишини маълум қилди 0 16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0

26 июл 18:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс Том Аспиналлнинг сўзларига кескин жавоб қайтарди

Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони америкалик Жон Жонс британиялик Том Аспиналлнинг айтган сўзларига муносабат билдирди.

"15 йилдан бери бир хил ибораларни эшитаман. Ҳамма жанг қилишни орзу қиладиган йигит бўлиш ажойиб. Ҳар сафар қандайдир йигит мени мағлуб этишни ваъда берса, дежавю туйғусини ҳис қиламан. Аммо, шу билан бирга ҳали ҳам мағлуб ўлганим йўқ. Юзим аллақачон оқариб кетди. Кўпинча, кўп гапирадиган йигитлар кейинги жангида ғалаба қозона олишмайди. Бу ўйинда анчадан бери борман. Мени ҳайратда қолдириш тобора қийинлашиб бормоқда. Менга ўхшаб ғалаба қозон, кейин бемаъни гапларингни гапир.

Ҳар доим шундай бўлади. Уни адабини бермагунимча, кимдир йигитни мақтайди. Кейин улар: "Бу одам ким ўзи?" деб ёзишади. Сирил Ган бир неча ой олдин ММА келажаги эди. У оғир вазнда энг тезкор жангчи дейишган эди. Энди бўлса улар: "Ким ўзи у?" дейишади", - деди Жонс.

Аввалроқ Аспиналл "Жонсни нокаут қилишим учун битта зарба етарли" мазмунида фикр билдирганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг