UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Octagon 85". Шоҳасан Мирзаматов иштиркидаги марказий жанг 1-раунддаёқ тўхтатилди 0 00:21"Octagon 85". Жамолиддин Раҳмонжонов иштирокидаги co-main event жанг тўлиқ давом этди 0 22:35Суҳроббек Атажанов Octagon 85 турнирида хитойлик жангчи билан тўқнаш келди 0 22:13Россиялик жангчи ҳамюртимизни биринчи раунддаёқ даҳшатли нокаутга учратди (ВИДЕО) 0 21:49Одилхон Тошкентда қозоғистонлик спортчи билан жанг қилди 0 19:05"Челси" ҳимоячиси клубнинг трансфер сиёсатини танқид қилди 0 18:41WBA рейтинги ҳам янгиланди: Икки боксчимиз ўз вазн пешқадамлари. Дўсматов кўтарилди 0 18:2011 яшар шахматчи қизимиз ФИДЕ Спорт устаси мақомини қўлга киритиб, тарихни янгилади 0 17:59WBO рейтинги янгиланди. Ўзбек боксчилари орасида энг юқори ўрин Мадримовда! 0 17:37Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Нефтчи", "Пахтакор" ва "Насаф" рақибларини билиб олди 0 17:16ИНТЕРВЬЮ. "Шогирдимни ўлими энг оғир кун бўлган" — Jasco Coach 0 16:51Янина Кускова "Tour of Thailand" турнири шоҳсупасидан жой олди 0 16:24Тедди Атлас — Мейвезер ва Пакьяо реванши ҳақида: "Бу жанг 15 йилга кечикди" 0 16:03"Арсенал" "Реал" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда 0 15:41Шон О`Мэлли нима учун Оқ уйдаги UFC турнирида иштирок этишдан мамнун эмаслигини тушунтирди 0

21 июн 16:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Келвин Гастелум Шавкат Раҳмоновнинг "вызов"ига жавоб берди

Ўрта вазн тоифасида UFC вақтинчалик камарига собиқ даъвогар Келвин Гастелум яримўрта вазнга қайтиш истагида эканини маълум қилганди.

Бу хабардан кейин қозоғистонлик Шавкат Раҳмонов уни янги дивизиондаги илк жангидаёқ қарши олишини айтганди. Гастелум Раҳмоновнинг ушбу чорловига жавоб қайтарди.  

"Менга бу "вызов" ёқади ва уни ҳурмат қиламан. Лекин у бироз зерикарли кўринади. Озгина тезкорлик қўшса яхши бўларди. Айнан шундай жангларни қадрлайман. Бу жанг менга океандаги акулалар қаторида эркин сузишимга ёрдам беради. Суз ёки океан тубига ғарқ бўл. 

Адашмасам, Шавкат рейтингнинг бешинчи ёки олтинчи поғонасидан жой олган. Бўлажак жангдаги ғалаба мени камар учун яқинлаштиради. Унинг "вызов"ига бир ҳафта бўлди. Ўша пайтда мен таътилда ва ўз ишларим билан банд эдим. Энди бу чақирувни расман қабул қилиш фурсати етди. Шавкат Раҳмонов, мен сенинг яримўрта вазндаги чорловингни қабул қилдим. Жанг санасини мен белгилайман. Дана Уайт матбуот анжуманида 16 сентябрь куни Лас-Вегасда ўтказиладиган катта турнир ҳақида гапирганди. Бу сана Мексика мустақиллиги кунига тўғри келади. Асл келиб чиқишим мексикалик бўлганим учун ҳам шу кунги турнирда жанг қилишдан умидворман. Кел, буни амалга оширамиз. Мен сенинг "вызов"ингни қабул қилдим, Шавкат!", - деди Гастелум.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Келвин Гастелум яримўрта вазн тоифасидаги сўнгги жангини 2016 йилнинг июль ойида Жони Хендриксга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Шу йилнинг апрель ойида у кетма-кет иккита мағлубиятдан сўнг октагонга қайтиб, Крис Кёртисдан устун келганди. Айни пайтда у ўрта вазн тоифаси UFC рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.

28 ёшли Шавкат Раҳмонов шу йилнинг март ойида Жефф Нилни учинчи раундда бўғиш усули билан таслим этганди. Бу унинг UFC октагонида муддатидан аввал кетма-кет қўлга киритган бешинчи ғалабаси эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг