18 авг 09:07
Янгиликлар
Бокс/ММА
Киев мэри Кличко Беларусдаги намойишларни қўллаб-қувватлади + ФОТО
Супероғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда Киев шаҳри ҳокими Виталий Кличко Беларусда давом этаётган норозилик акциясини қўллаб-қувватлади.
Кличко ўзининг "Инстаграм"даги саҳифасида Киев шаҳри ҳокимияти биносига кириш қисми пештоқига оқ-қизиқ-оқ рангидаги байроқни остириб қўйган. Бу ҳаракати билан собиқ чемпион Беларусдаги намойишларни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Бундан ташқари, у Беларуснинг ҳозирги президентига қарши муносабатда эканинин #жывебеларусь хештеги билан ҳам очиқдан-очиқ билдирган. 9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловида амалдаги президент Александр Лукашенко 80% овоз тўплаган эди. Бунинг натижасида мамлакатнинг йирик шаҳарларида оммавий намойишлар бошланиб кетганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар