UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

21 июн 19:01
Янгиликлар

Бошқалар

Крикет. Ҳиндистон жамоаси иккинчи бор мағлуб этилди + ФОТО

Биласиз, крикет спорт тури мамлакатимизда ҳали янги спорт турларидан саналади.

Бироқ 2019 йилда ташкил этилган мазкур спорт турини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида оммавийлигини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жамоалар шакллантирилиб, федерация томонидан режага мувофиқ, турли мусобақалар ҳам йўлга қўйилди.

Крикет энг оммалашган ва ривожланган давлатларнинг жамоалари билан ўтказилаётган ўртоқлик ўйинлари эса жамоаларимизнинг тажриба орттиришида, иқтидорли крикетчиларни саралаш ва терма жамоаларимизга муносибларни жалб этишга қаратилган. Ўтказилаётган ўртоқлик учрашувларида эса крикетчиларимиз устунликка ҳам эришишмоқда.  

Кеча пойтахтимиздаги Ўзбекистон Мудофаа визирлигига қарашли спорт мажмуасида Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва қўшма корхоналари вакиллари билан ҳамкорлигида крикет бўйича иккинчи ўртоқлик мусобақасини  ўтказди. Мазкур ҳамкорликдаги дўстона учрашувда Қашқадарёнинг “Барлос” крикет клуби жамоаси Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда мамлакатимизда яшаб, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ҳиндистонликлардан иборат “India Club Tashkent” клуби жамоасига қарши баҳс олиб боришди. 

Муросасиз ва шиддатли ўтган ушбу ўйинда Қашқадарё вилоятининг мазкур “Барлос” жамоаси “India Club Tashkent” жамоасига муносиб қаршилик кўрсатиб, икки бўлимдан иборат ўйин якунига кўра, 4 очко фарқи билан (75:71) ғалаба қозониб, ғолибликка эришди. 

Эътиборли жиҳати, “India Club Tashkent” жамоаси ўтган ойнинг 6 май санасидаги ўртоқлик учрашувида Тошкентнинг “Анфа” жамоасига қарши ўйинда ҳам 1 очко фарқи билан мағлубиятга учраган эди.

Азиз МИХЛИЕВ, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси: -  Бугун    иккита жамоа ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлдик. Ўтган сафарги ўйинда рақиб жамоа мағлубиятга учрагани боис,  бизни қайта  ўртоқлик ўйинига таклиф  этди. Бу галги ўйинда жамоамиз  олдинги   ўйиндагидан ҳам  юқори натижа билан рақибларимизми мағлубиятга учратишди. Демак, бу натижадан кўринадики,  мамлакатимизда крикет ривожланаётганидан, аста - секин профессинал даражага кўтарилаётганидан   дарак беради. Дунёнинг 104 мамлакатида крикет профессинал даражада фаолият кўрсатади. Шундан 12 та давлат халқаро крикет кенгашининг тўлиқ аъзоси ҳисобланади. 92 та давлат эса халқаро крикет кенгашига қўшилишига сазовор ва ҳуқуқи бор  саналади. Ўзбекистон крикет федерациясининг олдида бир нечта улкан мақсад ва вазифалари турибди. Аввало, федерациямизнинг юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро крикет кенгашига қўшилишига сазовор бўлиш.  Бунинг учун халқаро крикет кенгаши томонидан бир қатор талабалар қўйилган. Ушбу талаблар устида фаол ишлар олиб бормоқдамиз. Бироқ талабларни бажариш осон бўлаётгани йўқ. Чунки расмий ишлардан ташқари улар қўйган талабларни мамлакатимизда жорий қилиш яъни, крикет майдончаларининг йўқлиги, крикет бўйича шуғулланувчи ўғил-қизларимизни крикетга мос кенг стадионларда туқмоқда уриш сингари бир қанча машғулотларни эмин –эркин бажаролмаётгани бизни бироз қийнаб, тўсиқ бўлиб турибди. Яна бир жиҳатни ҳисобга олишимиз керакки, крикет орқали биз эртага Ўзбекистонга кўплаб инвесторларни, туристик сайёҳларни жалб қилишимиз мумкин. Бу борда  “Крикет ва туризм” деган мавзуда илмий ишлар олиб борилган ва бу ўз исботини топган. Крикет спорт турини мамлакатимизда ривожлантиришимиз орқали айнан атрофимиздаги Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Шри-Ланка ва шунга ўхшаш яқин давлатлардан кўплаб хорижий сайёҳларни олиб киришга эришамиз. Ҳамкорлик доирасида ҳам кенг кўламли ишлар бошланган. Ички ҳамкорлик доирасида Давлат статистика қўмитаси билан келишувга эришдик.  Эндиликда статистика қўмитаси ходимлари билан жамоалар шакллантирилган ҳолда ҳам ўйинлар ташкил этилади. Бундан ташқари биз яқинда  халқаро ҳамкорлик доирасида Афғонистон крикет кенгаши билан музокоралар олиб бордик. Ва улар билан ҳамкорлик меморандумини имзоладик. Меморандумдан мақсад аввало Афғонистон крикет кенгаши халқаро крикет кенгашининг тўлиқ аъзоси ҳисобланди  ва уларда крикет профессионал даражада ривожланганки, халқаро крикет оламида ўз мавқеигаэга. Бизга улардан крикет тренерларини тайёрлаш, крикет бўйича техник ва тактик усуллар, жамоаларни шакллантириш каби ўзаро ёрдам алмашишларни назарда тутганмиз. Яқинда ушбу меморандум хусисида ҳам расман ахборот берамиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг