04 июн 12:33
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мавлуд Тифиев 9 июнь куни ONE FC'даги навбатдаги жангини ўтказади, рақиб номи маълум
9 июнь куни Таиланд пойтахти Бангкокда жойлашган Lumpinee Boxing Stadium'да аралаш жанг санъатлари бўйича ONE Fight Night 11 мусобақаси бўлиб ўтади.
Аҳамиятлиси, мазкур мусобақа доирасида ONE FC промоушенида ишончли ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Мавлуд Тифиев ҳам жанг қилади. Унга таиландлик Ёд Айкью ПК Саенчанг рақиблик қилади. У шу пайтга қадар битта жанг ўтказиб, ғалаба қозонган.
Ўзининг сўнгги жангида россиялик Алаверди Рамазановни мағлуб этган Мавлуд Тифиев учун эса бу ONE FC'даги учинчи жанг бўлади.
Ҳавола :
Манба : instagram.com/tifiyev
Фикрлар