UZ

Сўнгги янгиликлар

19:36Яна бешта мамлакат World Boxing ташкилотига қўшилди 0 19:15"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди? 0 18:53Сен-Пьер Дана Уайт Хабиб борасида ёлғон гапирганини айтди 0 18:31Андижонда дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланди + ФОТО 0 18:17Топурия Пимблетт ҳақида: "Мен бу "блондинка"ни дўппослайман" 0 17:52Нассурдин Имавов Кайо Борральо билан жанг қилади 0 17:25Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор 0 17:02Усик промоутери билан ҳамкорликни тўхтатди 0 16:38Мураббий Нганнунинг нима учун UFC'га қайтмаслигини тушунтирди 0 16:16Ўзбекистон боксчилари Астанадаги Жаҳон кубогида қатнашади, лекин... 0 15:54Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди 0 15:32Топурия ва Оливейра ўзаро жангдан қанча гонорар ишлаб олиши маълум бўлди 0 15:11"У чарчади". Топурия Махачевнинг UFC'да ярим ўрта вазнга ўтиши сабабини айтди 0 14:50Хабиб Нурмагомедов фаолиятини якунлаган Жон Жонсга мурожаат қилди 0 14:29"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи 0

28 окт 00:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мавлуд Тифиев ONE FC'даги навбатдаги жангида тажрибали рақибини мағлуб этди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳридаги Lumpinee Boxing Stadium'да ONE Lumpinee 38 турнири бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, мазкур мусобақада ярим енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик муай-тайчи Мавлуд Тифиев навбатдаги муай-тай жангини ўтказди. Ҳамюртимизга таиландлик Йодпхупа Виманаир рақиблик қилди. 3 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва унда очколар ҳисобига кўра Мавлуд Тифиев ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Таиландлик Йодпхупа фаолияти давомида умумий 76 та муай-тай жангини ўтказган ва уларнинг 63 тасида ғалаба қозонган, ўнта жангда мағлуб бўлган. Яна бир жанги эса дуранг билан якунланган. Унинг Мавлуд Тифиевдан қабул қилиб олган мағлубияти фаолиятидаги ўнинчиси бўлди.

Мавлуд Тифиев эса ONE FC лигасидаги ўзининг бешинчи жангини ўтказди. У бунгача ушбу лигада иккита ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган эди. Мавлуд бу жанги орқали ONE FC лигасидаги рекордини 3-2 кўринишига келтирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг