UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

05 ноя 16:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нейт Диаз Жейк Пол билан реванш ҳақида: "Жанг қабул қилинди"

Америкалик таниқли аралаш яккакураш устасининг айтишича, бокс бўйича жаҳон чемпиони Жервонта Дэвисга қарши жанги барбод бўлган блогер Жейк Полнинг навбатдаги рақиби айнан у бўлади.

"Жанг қабул қилинди. Сен тамом бўлдинг!", - деб ёзди Диас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида биринчи жангдан олинган суратни жойлаб.

2023 йил август ойида Нейт Диас профессионал боксдаги дебютини муваффақиятсиз ўтказган ва ўн раунд якунига кўра ҳакамларнинг якдил қарори билан Жейк Полга ютқазиб қўйганди. Енгил вазнда UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар ўша жангда ғалаба қозонганига ишончи комил.

"Мен ўша жангда жароҳат олдим, аммо улар хато қилишмоқда - мен барибир бу жангда ғалаба қозонгандим. Ҳаммаси жойида, кўпчилик боксни тушунмайди. Мен ҳаммасини опа-сингил Полга қайтараман - кўришамиз, аҳмоқлар, жуда тез орада", - деб ёзди Диас.

Жейк Пол ва унинг Most Valuable Promotions промоутерлик компанияси ҳозирча жанг ташкил этилишини тасдиқлагани йўқ. 15 ноябрь куни Майамида Жейк Пол ва Жервонта Дэвис ўртасида жанг бўлиб ўтиши керак эди, аммо жаҳон чемпионига ҳужум ва калтаклаш айбловлари қўйилгач, ушбу жанг бекор қилинганди.

Режага кўра, шоу 12 ёки 19 декабрга кўчирилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг