UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

01 май 11:17
Янгиликлар

Бошқалар

Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчи қўшимча 50 миллион сўм билан мукофотланди

Юнон-рум курашчимиз, Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилиб ўсган маҳоратли спортчи Мўминжон Aбдуллаев лицензион турнирда олтин медални қўлга киритиб, Олимпия ўйинларига йўлланма олганди.

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди. Мазкур тадбирда Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари лицензианти 50 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда яқинда Польшанинг Кельце шаҳрида ўтказилган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган спортчи қизларимиз, олтин медаль соҳибаси Нигина Ўктамова ҳамда бронза медали совриндори Ситора Турдибекова, қолаверса спортчиларнинг мураббийлари ҳам мукофотланишди.

Бироз аввал Нигинага икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилгани ҳақида хабар бергандик. Ситора Турдибекова 25 миллион сўм пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилди.

Самарқанд вилояти ҳокими томонидан мукофотланган спортчи ва тренерлар рўйхати:

Абдуллаев Мўминжон Рустамович – юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси,

Унинг тренери – Маматқулов Шароф Абдувахопович,

Ўктамова Нигина Жасур қизи – бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси,

Унинг тренери – Худойқулов Азим Ҳамидович,

Турдибекова Ситора Шавкат қизи – бокс бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси,

Унинг тренери – Нарзиқулов Шариф Тоҳирович.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг