02 авг 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Отабек Холматов Вуд - Уоррингтон жанги ғолиби билан чемпионлик жангида рингга чиқади
Ярим енгил вазн тоифасида WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогар, ўзбекистонлик Отабек Холматов қачон чемпионлик жангини ўтказиши маълум бўлди.
Аввалроқ, WBA ташкилоти Лей Вуд ҳамда Отабек Холматов жангига буйруқ берган эди. Бироқ Вуднинг промоутери бўлмиш Эдди Хирн WBA ташкилотига Лей Вуд - Жош Уоррингтон жангини ташкиллаштириш таклифини берди, WBA ташкилоти эса таниқли промоутернинг таклифини қондирди.
Маълумот учун, Лей Вуд - Жош Уоррингтон жанги 7 октябрь куни Англиянинг Шеффилд шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур жанг ғолиби ҳамюртимиз Отабек Холматовга қарши 120 кун ичида мажбурий ҳимоя жангини ўтказади.
Ҳавола :
Манба : BoxerTv
Фикрлар