UZ

Сўнгги янгиликлар

14:25Саиджамшид Жафаров Баку мезбонлик қиладиган IBA Чемпионлар оқшомида рингга чиқади 0 13:50"Андижон" футболчиси фаолиятини Португалияда давом эттиради 0 13:06Боксчиларимиз иккита ёш тоифасидаги Осиё чемпионатларида иштирок этади 0 12:39Фазлиддин Ғоибназаров: "Ҳақиқий дада бўляпман" 0 12:00Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоевни автомобил билан тақдирлади 0 11:26Майкл Олисе "Реал"га ўтмоқчи, бунинг сабаби маълум — манба 0 10:58Шерзод Абдуллаев – армрестлинг спорти ривожи йўлидаги фидойи мураббий! 0 10:29Ёш "классик" курашчиларимиз Осиё чемпионатини 3 та медаль билан бошлашди 0 09:48SuperUnited Rapid & Blitz Croatia 2026 старт олди. Абдусатторов илк кунги 3 та партияда қандай натижа қайд этди? 0 09:16Бельгия мураббийи Сенегал билан ўйинда жамоа қандай қилиб камбэк қилганини тушунтирди 0 08:48Тошкентда проф бокс оқшоми ўтказилади 0 08:02Султонов Германияда муваффақиятли старт олди, у рақибини "сухой"га ютди 0 19:10Том Аспиналлни UFC'дан ҳайдаш таклиф қилинди 0 18:45Ямал "Реал" ҳақида айтган гапларидан афсусда эмас 0 18:18Жаҳонгир Зокиров: "Zuffa Boxing"даги асосий рақиблар Иван Дичко ва Энди Круз!" 0

02 апр 11:55
Янгиликлар

Теннис

Полина Кудерметова дунёнинг 24-ракеткасига қарши кортга чиқди

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 2 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этувчи WTA 500 туркумидаги турнир давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова мусобақанинг асосий тўр баҳсларига саралаш турниридаги икки ғалабаси эвазига йўл олган эди. Вакиламиз асосий тўрнинг илк даврасида украиналик Олександра Олийниковани уч сет натижасига кўра қийинчилик билан мағлубиятга учратганди - 3/6, 7/6(1), 6/4.    

Афсуски, Полина 76 дақиқа давом этган 1/16 финал учрашувида дунёнинг 24-ракеткаси, канадалик иқтидор эгаси Лейла Фернандесга 2/6, 1/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади. Турнирда тўққизинчи рақам остида таснифланган Лейла ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлади.

Маълумот учун, Кудерметова ҳозирда WTA рейтингида 156, Олийникова 71, Фернандес 24-ўринни эгаллаб турибди. Полина 1 та эйс зарбасини амалга оширди, Лейлада эса бу статистик кўрсаткич нолни ташкил қилди. Қўшхатолар Кудерметовада уч баробарга кўп бўлди - 6 га 2. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг