UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон челленж кубогида 4 та медалга сазовор бўлишди 0 12:58ИНТЕРВЬЮ. Фазлиддин Ғоибназаров пичоқланганмиди? 0 12:34"Танқидларга тупурганман". Нидерландия мураббийи Куман ЖЧдан чиқиб кетганига кескин муносабат билдирди 0 12:00Спорт курашларимиз Осиё чемпионатида 13 та медаль қўлга киритишди 0 11:31Махачевнинг навбатдаги тарихий мақсади айтилди 0 10:53Бугун тарихий кун! Уч теннис маликамиз Уимблдон асосий тўридаги иштирокини бошлайди 0 10:25ЖЧ-2026. Марокаш пенальтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди 0 09:59Шахмат бўйича мутлақ жаҳон рекорди янгиланди! 0 09:26Конор Макгрегор тасдиқлади! 0 08:57Жавоҳир Синдаров: "Ҳаёт тарзимни ўзгартиришни истамайман" 0 08:19ЖЧ-2026. Германия мундиални тарк этди, Парагвай кейинги босқичда! 0 07:42"Уларнинг барчаси билан шартнома тузмоқчиман". Дана Уайт — жаҳон бокси юлдузлари ҳақида 0 19:30Формула-1. Жорж Расселл — Австрия Гран-приси ғолиби 0 19:05Нурсултон Рўзибоев оладиган гонорар АҚШдаги ҳаражатлар учун етадими? 0 18:42"Реал" янги харидлар учун ёзда етти нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин 0

01 апр 09:03
Янгиликлар

Теннис

Полина Кудерметова дунёнинг 71-ракеткасини мағлуб этди

АҚШнинг Чарльстон шаҳрида теннис бўйича мукофот жамғармаси 2 млн 300 минг АҚШ долларини ташкил этувчи WTA 500 туркумидаги турнир давом этмоқда.

Мамлакатимизнинг учинчи ракеткаси Полина Кудерметова мусобақанинг асосий тўр баҳсларига саралаш турниридаги икки ғалабаси эвазига йўл олган эди. Вакиламиз кеча тунда асосий тўрнинг илк даврасида украиналик Олександра Олийниковага қарши кортга чиқди. Икки соату 24 дақиқа давом этган муросасиз баҳсда 22 ёшли Кудерметова рақибасини уч сет натижасига кўра қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 3/6, 7/6(1), 6/4.    

Маълумот учун, Кудерметова ҳозирда WTA рейтингида 156, Олийникова 71-ўринни эгаллаб турибди. Полина 4, Олександра 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар украиналик теннисчида кўпроқ бўлди - 6 га 4. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Шу йилнинг 25 февраль куни Туркия турниридаги илк баҳсда Олийникова уч сет натижасига кўра ғалаба қозонганди. 

Бугун Полина Кудерметова 1/16 финалда дунёнинг 24-ракеткаси, канадалик иқтидор эгаси Лейла Фернандесга қарши кортга чиқади. Ушбу баҳс бизнинг вақт билан соат 23:30да бошланади. Турнирда тўққизинчи рақам остида таснифланган Лейла ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг