UZ

Сўнгги янгиликлар

09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0 17:17“Ҳеч ким клубдан устун эмас”: “Реал” Винисиусга ультиматум қўйди 0 17:07Ўзбекистонлик сумочи ўзидан уч баравар оғир рақиби устидан тарихий ғалабага эришди (ВИДЕО) 0 16:49Украина россиялик боксчиларнинг халқаро турнирларга қайтишига кескин қарши чиқди 0 16:16ИНТЕРВЬЮ. Икки Президентнинг меҳрини қозониб, дуосини олган дзюдочи — Ришод Собиров 0 15:50Дана Уайт UFC`ни сотиб олишдан олдин қандай қилиб 380 000 доллар ишлаб топганини айтиб берди 0 15:18“Барселона” Родри учун курашдан чиқди: бунга учта сабаб бор 0

25 июн 16:05
Янгиликлар

Бошқалар

Пойтахтлик ёш крикетчиларда ғалаба шукуҳи + ФОТО

22-24 июнь кунлари пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси ҳудудидаги стадионда ўсмирлардан таркиб топган Тошкентнинг “Eagles” ҳамда Бухоронинг “Defenders” жамоалари ўртасида крикет бўйича беллашув ташкил этилди.

Уч кун давомида икки бўлимдан иборат бўлган шиддатли ўйинларнинг якуний натижаларига кўра Тошкент шаҳрининг “Eagles” жамоаси рақибларини 127:125 натижасига кўра ортда қолдириб, ғолибликни тантана қилишди.

Асли ватани Англия бўлган ва миллионлаб ашаддий мухлисларига эга ҳисобланган крикет спорт тури ёшларимизнинг севимли спорт турига айланиб бораётганини биргина ушбу иккита жамоа ўртасидаги ўйин жараёнларидан ҳам сезиш мумкин эди.

Боиси, жамоалардаги ҳар бир иштирокчиларнинг зўр қизиқиш ва иштиёқ билан ўйинга берилиб кетиши, очко олишга эришса қувончдан бир-бирини қутлаши, аксинча эса янаям шиддат билан ўйинга киришиши ёшларни крикетга ошно бўлганидан далолат эди.      

Ўйин якунига етгач, тақдирлаш маросимида Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев иштирок этиб, ғолиб жамоага диплом ва кубок топширган бўлса, “ANFA PHARMACEUTICALS” компанияси томонидан ҳам ушбу жамоага ҳомийлик сифатида 2 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди.

Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. “Энг яхши ўйинчи” номинациясини Жамшид Мамарасулов қўлга киритган бўлса, “Энг яхши боулер (тўп отувчи)” номинациясига Жасур Эшмаматов, “Энг яхши бэтсмен (ҳимоячи)” номинацияга Ғолиб Тўйчиев эга бўлди.        

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг