27 май 12:47
Янгиликлар
Теннис
"Ролан Гаррос". Дунёнинг 10-ракеткаси ҳам бошлади
Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирида биринчи давра учрашувлари ўтказиляпти.
Дунёнинг 10-ракеткаси Елена Остапенко Франция Очиқ чемпионатининг илк босқичида WTA рейтингида 67-поғонада бораётган руминиялик Жаклин Кристианни бироз қийинчилик билан мағлубиятга учратди - 6/4, 7/5. Бу билан латвиялик теннис маликаси ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини тиклаб қўйди.
96 дақиқалик учрашув статистикаси:
Елена Остапенко - 2 та эйс, 6 та қўшхато, 5 та брейк
Жаклин Кристиан - 1 та эйс, 2 та қўшхато, 3 та брейк
Энди Елена Остапенко "Ролан Гаррос" турнирининг иккинчи даврасида Клара Таусонга қарши кортга чиқади. Даниялик бу теннисчи биринчи босқичда германиялик Татьяна Мариядан 6/2, 6/3 ҳисобида устун келди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар