28 фев 09:02
Янгиликлар
Рябинский Канело - Бивол жанги ҳақида: "Бу эртами-кечми, барибир бўлиши керак эди"
"Бу жуда рақобатга бой, қизиқарли жанг бўлади. Бу жанг ташкиллаштирилаётганидан жуда хурсандман, бу Дмитрий учун катта имконият. Ташкилотимиз фаолиятини бошлаганидан буён у билан ҳамкорикда ишламоқда ва биз унинг маҳоратини бутун дунёга кўрсатишда ёрдамимиз тегаётганидан фахрланамиз.
Бу жанг эртами-кечми, барибир бўлиши керак эди. Мухлислар "Канело" ҳақиқий қийинчиликка дуч келадиган жанг кўришни хоҳларди. Дмитрий учун бу ғолиб бўлиш эҳтимоли юқори бўлган оддийгина жанг дейиш нотўғри бўларди. Сауль Альварес — дунёдаги энг яхши боксчи бўлмаса-да, энг яхшилар қаторида турувчи боксчидир. Яхши боксчи эса худди ўзидек кучлилар билан жанг қилиши керак", - дея Рябинскийнинг сўзларини келтиради "Мир Бокса" ахборот хизмати.
Фикрлар