19 май 12:34
Янгиликлар
"Шаҳрамга асло паст баҳо бермайман" — Кэттерол
"Бу жанг рости кутилмаганда пайдо бўлди, лекин қандай ажойиб имконият! Ҳозир бор эътиборим фақат бир нарсага — чемпионлик камарини қўлга киритишга қаратилган. Машғулотлар анча яхши ўтди. Ажойиб спарринглар бўлди, залда ҳам оғир меҳнат қилдик, куч устида ишладик, югуриш машқлари — хуллас, ҳаммаси жойида. Тайёргарликнинг барча қисмларини мукаммал тарзда бирлаштира олдик.
Бундай имконият берилганидан жуда миннатдорман, шу билан бирга, у ерга бориб ғалабани нақд қилишимга ишончим комил. Шаҳрамга асло паст баҳо бермайман. Ҳаммамизга маълум, ярим вазн тоифаси жуда рақобатбардош. Бу ерда ташкил қилса бўладиган ажойиб жанглар кўп. Лекин ҳозир бутун диққат-эътиборим фақат Шаҳрамда.
Ғиёсов шу пайтгача олтита чапақай боксчи билан жанг қилган, шунинг учун унинг чапақайларга қарши қандай жанг қилиши тасвирланган видеоларини жамоамиз билан ўрганиб чиқдик", деди Кэттерол.

Фикрлар