21 сен 10:32
Янгиликлар
Шевченко: "У энди бутун умри давомида шу хато билан яшайди"
"Шанба куни айтганимдек, ҳаммаси қандайдир икки томонлама бўлди. Бир томондан, октагонда қилган ишларимдан жуда фахрланаман. Жангнинг уч раунди меники бўлганини аниқ биламан. Бу раундларда ғалаба қозондим. Бошқа томондан, баъзи дақиқалар бутунлай адолатсиз бўлди.
Албатта, охирги раундда 10-8 эмас эди. Майк Белл тушунарсиз ишларни қилди ва менимча бутун дунё бунга изоҳ эшитишни хоҳлайди. Аммо, бошқа томондан бу мен эмас эдим. У энди бутун умр шу хато билан яшайди.
Нима учун 10-8 бўлганлиги ҳақида ҳеч нарса аниқ бўлмади. Ҳеч ким бу ҳақда гапирмади ва бунинг сабабини тушунтиришгани йўқ. Гўё унинг карточкасида мен уч раундда ғалаба қозонгандек бўлдим ва охирги раундда у: "Ё Худойим бунга йўл қўймайман! Мен шунчаки фикримни ўзгартираман ва 10-8 балл бераман" деган.
Бизнинг спортимизда 10-8 ҳисобда жангчи ҳеч нарса қила олмайди. У шунчаки рақибидан қочиб, омон қолишга ҳаракат қилади. Аммо, бешинчи раундда 10-8 нотўғри эканлигини кўрасиз", - деди Шевченко.
Фикрлар