UZ

Сўнгги янгиликлар

09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0 17:03Ёшларимизнинг жаҳон чемпионатига тайёргарлиги давом этмоқда + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:32Қайтишини айтган Топурия энг эҳтимолий рақибини ҳам маълум қилди 0

23 дек 15:20
Янгиликлар

Бошқалар

Ширин шаҳрида бел олиш ва уч кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

Теглар :  Бел олиш
Бугун 23 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳридаги БЎСМда бел олиш ва уч кураш бўйича 2005-2006 ҳамда 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан  500 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

БЎСМ  спорт залида дастлаб,  мусобақанинг тантанали очилиш маросими  ташкил этилди. Маросимда сўз олган  Ширин шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлар бўйича ўринбосари Насиба Алимова, Ўзбекистон бел олиш ва уч кураш ассоциацияси бош котиби Носир Азизовлар спортчиларни қутлар экан,  мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигига кенг эътибор қаратилаётгани, хусусан, миллий спорт турларига бўлган қизиқиш ва эътиборнинг ортгани ҳақида таъкидлаб,  мусобақа қатнашчиларига  муваффақият тилашди. Шундан сўнг беллашувларга старт берилди.  

Мусобақа регламентига мувофиқ, бугун 2005 - 2008  йилларда туғилган ўсмирлар бел олиш кураш тури бўйича бел олиш, бел олишнинг халқа  - чалиш, бел олишнинг халқа - чалишсиз йўналишларида ўғил болалар 10 та вазнда, қизлар эса 3 та вазн тоифасига  кўра беллашишади. Мусобақалар 25 декабрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг