27 окт 10:48
Янгиликлар
Теннис
София Кенин Токиода финалга чиқди ва энди рейтингда Топ-100`га қайтади
Дунёнинг 155-ракеткаси бўлиб турган София Кенин Токио турнирининг финалида ўйнайди.
Америкалик теннисчи 1/2 финалда WTA рейтингида 33-ўринни банд этган британиялик Кэти Бултердан икки сетда ҳам бир хил ҳисобда устун келди - 6/4, 6/4. Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам София ғалаба қозонди - 2:0.
Тўқсон дақиқа давом этган баҳсда Кенин 1, Бултер 4 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар бўйича мутлақ устунлик Кэти томонида бўлди - 7 га 0. Кенин бир йиллик танаффусдан сўнг яна WTA турнирининг финалида ўйнайди. У эртага эълон қилинадиган рейтингда Топ-100`га қайтади.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар