UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

14 май 10:39
Янгиликлар

Шахмат

Superbet Chess Classic Romania. Нодирбек Абдусатторов пешқадамдан очко тортиб олди

Шу кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳри классик шахмат бўйича нуфузли турнирга мезбонлик қилмоқда.

Grand Chess Tour 2025 таснифига кирувчи — Superbet Chess Classic Romania турнирининг мукофот жамғармаси 350 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб умумий сумманинг 100 000 долларига эга бўлади. Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари қаторида бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ҳам кураш олиб бормоқда. 

Гроссмейстеримиз кеча ўтказилган 6-тур учрашувида қора доналарда пешқадамлардан бири франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши баҳс олиб борди ва дурангга имзо чекди. Ҳозирча Нодирбек ҳисобида ғалаба йўқ. У 5 та партияда дуранг ўйнаб, биттасида мағлубият аламини тотиб кўрган. 

Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджу учун Руминиядаги турнир омадсиз ўтмоқда. Бу сафар Гукеш 6-турда француз Алиреза Фирузджага ютқазиб қўйди. Олтинчи турнинг қолган партияларида шахматчилар муроса йўлини танлашди. 

Турнир жадвалида 4 шахматчи - Фабиано Каруана, Алиреза Фирузджа, Максим Вашье-Лаграв ва Рамешбабу Праггнанандҳа 3,5 очкодан жамғариб, пешқадамлик қилишяпти. Нодирбек Абдусатторов 2,5 очко билан 8-поғонадан жой олган. Икки очкога эга Гукеш сўнгги 10-ўринни банд этган.

 Бугун Абдусатторов 7-турда ўзи сингари 2,5 очко жамғариб, 9-поғонада бораётган польшалик Ян-Криштоф Дудага қарши оқ доналарда ўйнайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг