UZ

Сўнгги янгиликлар

13:46Шавкат Раҳмоновнинг жамоаси унинг октагонга қайтишининг янги муддатини маълум қилди 0 13:15Sofascore. Беҳруз Каримов неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 12:43Кураш бўйича I Жаҳон ҳарбий Челленжининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди 0 12:12Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас! 0 11:41US Open 2026. Аёллар ўртасида мусобақа чемпиони аниқланди. Ғолиба даҳшатли суммага эга чиқди 0 11:10"Интер Майами" "Нэшвилл" билан дуранг ўйнади, Месси ҳисобида гол + ВИДЕО 0 10:39Жавоҳир Синдаровда татимаган ғалаба, Магнус ва унинг жамоасида мағлубият 0 10:18Noche UFC 4 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 09:47Салихов ва Вальдо Кортес-Акоста таслим этилган Noche UFC турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 09:16"Реал" ўз уйида "Райо Вальекано"ни тор-мор этди 0 08:45Райан Гарсия - Конор Бенн жангида нокаут қайд этилди 0 08:14Noche UFC турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0

14 окт 15:11
Янгиликлар

Бокс/ММА, Футбол, Қизиқарли!

ТОП-5. Афсонавий спортчилар иштирок этган фильмларни кўрганмисиз?

Кино оламидаги режиссёрлар бир неча бор спортчиларни фильмида иштирок этишга таклиф қилишган.

Кино актёрлари учун бу ўз рейтингини кўтариш, чемпионлар учун эса ўзларини янги соҳада синаб кўриш имкониятини берган.

1. "Самовий Жэм" — 1996 йил.

Жанр: мультфильм, фантастика.
Майкл Жордан (Баскетбол)

ХХ асрнинг охирида NBА юлдузлари кинони забт эта бошлаган эди ва Майкл Жордан бу соҳада ҳам ўзини кўрсата олди. Кинода, ўзга сайёраликлар бостириб келиб, "Bugs Bunny" лақабли қуён ва унинг дўстларига таҳдид қилади. Аммо, "Bugs Bunny" бунинг йўлини топиб, ўзга сайёраликларга баскетбол ўйнашни таклиф қилади. Шундай қилиб "Bugs Bunny" ғалаба қозониш учун ўз жамоасига таниқли ўйинчи Майкл Жорданни таклиф қилади.

Фильмда бошқа баскетболчиларни ҳам кўриш мумкин: Чарльз Баркли, Патрик Юинг, Ларри Жонсон ва Шон Брэдли.


2. "Астерикс Олимпия ўйинларида" — 2008 йил.

Жанр: фантастика, комедия.
Михаэль Шумахер (Формула-1) ва Зинедин Зидан. (Футбол)

Ушбу комедияда биз икки нафар спорт афсонаси — Формула-1 пойгачиси Шумахер ва француз футболчиси Зиданни рол ўйнаганини кўрамиз. Фильмда Михаэль от-арава пойгасида иштирок этади.

Зиданни эса таниш бироз қийин. Кинода биз қора узун сочли, кўзлари бўялган ва тилла тақинчоқ таққан мисрлик Зинединни кўрамиз. 

Фильмда яна баскетболчи Тони Паркер, рестлер Нейтан Жонс ва теннисчи Амели Мауресмони кўришимиз мумкин.


3. "Вегасдаги улфатлар" — 2009 йил.

Жанр: комедия.
Майк Тайсон (Бокс)

Комедияда боксчи ўзини ролини ўйнади. Ҳатто йўлбарслар ҳақида ҳам режиссёрлар ёлғон ишлатмаган. Тайсоннинг ҳақиқатан ҳам маълум вақт давомида бенгал йўлбарслари бўлган.

Тайсоннинг ўзи интервьюларида ҳозирги кунда ёш мухлислар уни фақат "Вегасдаги улфатлар" фильмидаги роли туфайли танишини айтиб ғазабланади.


4. "XXХ: Дарбадарнинг қайтиши" — 2017 йил.

Жанр: Жангари.
Неймар. (Футбол)

"ХХХ. Дарбадарнинг қайтиши" филмида бразилиялик футболчи атиги бир неча дақиқа кўринади холос. У Хитой ресторанларидан бирида Сэмюль Жексон билан тушлик қилиб, кутилмаган вазиятда ўзининг футбол маҳоратини намойиш этишга муваффақ бўлади.


5. "Қирол Артурнинг қиличи" — 2017 йил.

Жанр: драма, фантастика.
Дэвид Бекхэм. (Футбол)

Томошабинлар қирол Вортигернга хизмат қиладиган рицар Триггер ролини ўйнаган Бекхэмга "Оскарга лойиқ" дея таъриф беришган.


Камрон Ҳасанов тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг