31 июл 09:46
Янгиликлар
UFC 277 турнирининг реванш мақомидаги марказий жанги тўлиқ давом этди + ФОТО
Оқшомнинг марказий жангида вазн чемпионлари - бразилиялик Аманда Нуньес ҳамда америкалик Жулианна Пенья ўзаро тўқнаш келишди. Бу Аманда учун реванш мақомидаги жанг бўлиб, ўтган йили Пенья номдор рақибасини иккинчи раундда бўғиш усули билан мағлубиятга учратган эди.
Реванш жанги тўлиқ беш раунд давом этди. Бутун жанг давомида сезиларли устунликка эга бўлган Нуньес ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди (50-44; 50-44; 50-43) ва чемпионлик камарини қайтариб олди.
Эслатиб ўтамиз, Пенья бугун фаолиятидаги бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Ғалабалари сони 15 талигича қолди. Нуньес эса бугун 27-жангини ўтказди ва 22-ғалабасини тантана қилди. Ҳисобидаги мағлубиятлари сони 5 талигича қолди.
Фикрлар