UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

07 фев 11:40
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 312 иштирокчилари тарозидан ўтишди, мўғулистонлик сабаб битта жанг бекор қилинди

9 февраль куни Австралиянинг Сидней шаҳрида навбатдаги рақамланган UFC турнири ўтказилади.

UFC 312 турнири иштирокчилари расмий тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. Фақатгина битта жанг мўғулистонлик Нямжаргал Тумендембереломнинг вазн ташлаш чоғида ўзини ёмон ҳис қилиши сабаб бекор қилинди. Унинг кореялик Юн Сун Пакка қарши жанги UFC 312 турнири кардини очиб бериши керак эди. Қолган барча жангчилар белгиланган вазн меъёрини бажаришди. 

Оқшомнинг марказий жанги реванш мақомида бўлиб, унда ўрта вазн тоифасида амалдаги промоушен чемпиони Дрикус дю Плесси собиқ UFC чемпиони Шон Стриклендга қарши октагонга чиқади. Ҳар икки аралаш яккакураш устаси тарозида бир хилда вазн кўрсатишди - 93,91 кг.  

Турнирнинг co-main event жанги ҳам чемпионлик камари учун кечади. Унда аёллар минимал вазн тоифасида амалдаги чемпион хитойлик Вэйли Чжан ўз камарини мағлубият нималигини билмай келаётган Татьяна Суаресдан ҳимоя қилади. Чжан 52,16 кг, Суарез эса 51,93 кг вазн қайд этди. 


UFC 312 турнири тарози натижалари:

Асосий кард:

Асосий жанг, ўрта вазн: Дрикус Дю Плесси (83,91 кг) — Шон Стрикланд (83,91 кг)

Аёллар минимал вазн: Вейли Жанг (52,16 кг) — Татьяна Суарез (51,93 кг)

Оғир вазн: Жастин Тафа (120,65 кг) — Таллисон Тейшейра (119,29 кг)

Яримоғир вазн: Жим Крут (93,44 кг) — Родолфо Беллато (92,98 кг)

Яримўрта вазн: Жейк Мэттьюс (77,33 кг) — Франсиско Прадо (77,33 кг)


Прелим кард:

Ярименгил вазн: Жек Женкинс (66,22 кг) — Габриэль Сантос (65,99 кг)

Егил вазн: Том Нолан (70,53 кг) — Вячеслав Боршёв (70,76 кг)

Аёллар ўта енгил вазн: Ванг Конг (56,69 кг) — Бруна Брасил (56,92 кг)

Ўта енгил вазн: Колби Тикнесс (61,46 кг) — Александр Топурия (61,46 кг)


Эрта прелим:

Енгил вазн: Ронг Жу (70,76 кг) — Коди Стил (70,76 кг)

Яримўрта вазн: Жонатан Микаллеф (77,11 кг) — Кевин Жоуссет (77,56 кг)

Енгил вазн: Куиллан Салкиллд (70,76 кг) — Аншул Жубли (70,53 кг).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг