UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0 11:20Tata Steel Chess 2027: Нодирбек Абдусатторов чемпионлик унвонини ҳимоя қилади 0 10:49Мадримовнинг вазнидаги собиқ чемпионнинг кейинги жанги санаси, манзили ва рақиби эълон қилинди 0 10:18Валерий Карпин: "Ўзбекистонда умуман бошқа даражадаги футболчилар пайдо бўлди" 0 09:47Махачев Усман Нурмагомедовнинг кечаги қилмишига муносабатини билдирди + ФОТО 0 09:16БАА қонунлари бўйича Усман Нурмагомедовни қандай жазо кутаётгани айтилди 0 08:45Илия Топурия Усман Нурмагомедовнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди 0 08:14Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россияга қарши майдонга тушади 0

21 фев 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC раҳбарияти Ислам Махачев иши бўйича нуқта қўйди

UFC Ғарбий Австралия Атлетик комиссиясининг Ислам Махачевни антидопинг қоидаларини бузганликдаги иддаосига ўзининг якуний қарорини эълон қилди.

Бу ҳақда UFC вице-президенти Жефф Новицки шарҳловчи Брендан Фитцджеральдга берган интервьюсида маълум қилди. 

"Австралия қўмитаси баёнот бериб, уларда қоида бузилиши билан боғлиқ ҳеч қандай асосли исбот йўқ эканлигини тан олди. Ўйлайманки, бу мавзуни ёпиш учун етарли асос. Биз шу ерда тўхтаймиз. Шунчаки, уларда физрастворли капельницадан регидратация учун фойдаланиш тақиқланган. Перт бундай капельницага тақиқ қўйган", - деди Новицки.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Перт шаҳрида ўтказилган UFC 284 турнирининг марказий жангида Ислам Махачев австралиялик чемпион Александр Волкановскини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Жангдан сўнг Алекснинг жамоаси Исламга вазн ташлашдан кейин тикланиш учун капельница, яъни осма уколдан фойдаланганини антидопинг қоидаларини бузиш дея ҳисоблаб, айблов қўйганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг