21 мар 10:30
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC Вегас 22 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди
Бироз аввал АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC турнири якунланди.
"UFC Apex" стадионида ўтказилган UFC Вегас 22 (on ESPN 21) оқшомининг марказий жангида америкаликлар - 37 ёшли Дерек Брансон ҳамда 28 яшар Кевин Холланд ўзаро октагонда тўқнаш келишди. Ўрта вазн тоифасидаги 5 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра Брансоннинг ғалабаси билан якунланди – 49-45, 49-46, 49-46.
Бу Брансон учун UFC`даги фаолияти давомидаги 13-ғалабаси бўлди. Унинг ҳисобида 5 мағлубият ҳам бор. (ММАдаги рекорди – 23-7). Холланднинг эса 5 та ғалабадан иборат сериясига барҳам берилди. Бугун у промоушендаги учинчи мағлубиятини қарши олди. Брансон рейтингда 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, Холланд 10-поғонадан жой олган.
Ҳавола :
Фикрлар