UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ислом бирдамлиги ўйинлари: мусобақа тарихи ва Ўзбекистоннинг иштироки қандай бўлган? 0 19:01Расман: Жанибек Алимханулининг Лара билан жанги санаси тасдиқланди 0 18:39Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди 0 18:17Перейранинг мураббийи: "Чимаев ажойиб, лекин..." 0 17:512026 йилги Олимпиада ташкилотчилари шоҳсупа дизайнини намойиш этишди (ФОТО) 0 17:25Асадбек Саидов кейинги жангини тожикистонлик Фазлиддин Мадраҳимовга қарши ўтказиши мумкин (ВИДЕО) 0 17:01Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими? 0 16:39Ўзбекистонлик бодибилдерлар халқаро турнирда совриндор бўлди (ФОТО) 0 16:18"Яхши формадаман". 46 ёшли Мэнни Пакьяо рингга қайтишга тайёрлигини маълум қилди 0 15:56Таэквондо. Нажмиддин Қосимхожиев Жаҳон чемпиони! 0 15:31Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради 0 15:10Жейк Пол: "Жервонта Дэвисга қарши жанг олдидан қўрқяпман" 0 14:49Қозоғистон Президенти Шавкат Раҳмоновни орден билан тақдирлади + ФОТО 0 14:28Афсонавий Муҳаммад Алининг набираси проф рингда жанг ўтказди 0 14:07Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади 0

03 окт 09:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Усик: "Болаларимдан ҳеч бири отам жаҳон чемпиони деб мақтанмайди"

Теглар :  Александр Усик
Украиналик чемпионлик жангида ғалаба қозониб, ўз оиласига қайтди.

WBА, WBО, IBО ва IBF йўналишларининг янги чемпиони Александр Усик Энтони Жошуани мағлубиятга учратиб, одатдагидек оиласи бағрига қайтди. Украиналик ўқув-машғулот йиғини тугаганидан хурсанд ва энди у ўз оиласи билан кўпроқ вақт ўтказиши мумкин. Усик ва унинг рафиқаси Кетрин уч фарзандни тарбиялаяпти.

"Ўғлим Михаил энди мактабга боришга тайёр, чунки мен ниҳоят уйга қайтдим ва уни ўзим мактабга олиб бордим. Лекин билсам, болаларимдан ҳеч бири отаси жаҳон чемпиони деб мақтанмайди. Очиғини айтганда, мен бундан хурсандман", - дея Усикдан иқтибос келтиради Тhe Sun.

Усик, шунингдек, Жошуанинг охирги жангдаги тактикаси ҳақида ўз фикрини билдирди. Кўпгина экспертлар АJни пассив жанг услуби учун танқид қилишди. Лекин украиналик Жошуа ёмон тактика танлаган деб ўйламайди.

"Менимча, у "энергияни тежаш" режимида, ҳакамлар ёрдамидан ёки уй аренаси қўллаб-қувватлашидан умид қилиб бокс тушди. Ўз жамоасининг жангни нокаут билан тугатишни истамаслигининг сабаблари кўп. Сиз шуни тушунишингиз керакки, боксчи нокаутга жуда кўп эътибор қаратса, у ҳушёрликни йўқотади", - деди Усик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг