UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0 18:19"Мен Умар ва Усманнинг катта мухлиси эдим..." - Саба Лазишвили 0 17:40"Учрашиб, ҳаммасини муҳокама қилишимиз мумкин". Мераб Двалишвили Ислам Махачевга мурожаат қилди 0 17:17Абдуқодир Ҳусановнинг нархи Саудия Арабистони терма жамоасининг барча футболчилари қийматидан юқори 0 16:48Махачқалъада самбо бўйича Россия чемпионати совриндори отиб кетилди. Нималар маълум? 0 16:19Мераб Двалишвили: «Усман ва Умар эркак эмас» 0 15:45Асламжон Ортиқов чемпионлик реванши олдидан ўтган жангдаги хатосини эслади 0 15:17Почеттино АҚШ терма жамоаси ярим ҳимоячисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи 0 14:46Олти ой ўрнига олти кун! Нурмагомедовларни қамоқдан Хабиб қутқариб қолдими? 0 14:15Ўзбекистонда велоспорт билан шуғулланувчилар сони 2030 йилгача 30 мингга етказилади 0 13:44Муҳиддин Мамажонов Қозоғистонда жанг қилади + ПОСТЕР 0 13:13"Нефтчи" – "Ал Ҳилол" учрашувини бошқарадиган ҳакам маълум бўлди 0 12:42Расман: БАА ҳукумати Усман Нурмагомедов иши бўйича ўз қарорини эълон қилди 0 12:11Жаҳон бокси юлдузлари Тошкентда жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:40Дана Уайт мағлубияти йўқ гиёҳванд UFC жангчиси ҳақида гапирди 0

15 фев 09:38
Янгиликлар

Бокс/ММА

Вальтер Уокер акаси Жонни Уокерга "вызов" ташлади

Оғир вазнда UFC жангчиси Вальтер Уокер ўзининг туғишган акаси Жонни Уокерга қарши жанг ўтказиш истагини билдирди.

Вальтер кеча икки оёғи йўқ Зайон Кларкни ғалати грепплинг баҳсида мағлуб этганидан сўнг, Майамидаги Karate Combat турнирида ўзини қўллаб-қувватлашдан бош тортган акаси Жонни Уокерга қарши жанг қилмоқчи. 

"Мен жуда хафа бўлдим, чунки акамни мен билан бу ерга келишга чақиргандим, у эса келмади. Қаранг, Жонни бу ерда йўқ. Уни мажақлаб ташламоқчиман! Ҳозир акам билан муносабатларимиз ғалати.

Мен уни тугатмоқчиман, оёғини синдирмоқчиман. Жоннини бу ерга олиб келиб, ҳақиқий Уокер кимлигини кўрсатмоқчиман. Хотинидан рухсат сўраши кераклигини ҳамма билади. Хотини рухсат берса - уришамиз. Менга барибир. Қаердалигининг аҳамияти йўқ.

Менга пулни кўрсатинг, ҳаммасини йўқ қиламан. Бу фақат бошланиши. Уни бу ерда ҳам, UFC’да ҳам мағлуб этаман. Мен энди бошлаяпман. Оғир вазнга ўт, кичкинтой! Мен сенга ҳақиқий оғир вазнли кимлигини кўрсатаман", - деди Уокер тадбирдан кейин берган интервьюсида.

Айни дамда ака-укаларнинг жанглари белгиланган. Жонни Уокер 11 апрель куни Майамида бўлиб ўтадиган UFC 327 турнирида Доминик Рейесга қарши октагонга кўтарилса, Вальтер Уокер 28 март куни Сиэтлдаги турнирда Марчин Тибура билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг