UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0 12:04Богдан Гусков: "Мақсад - нокаут!" 0 11:33Ўзбек спортчиси Жон Жонс ва Илия Топурия билан бир жамоада: "Бардак" АҚШдаги менежерлик компанияси билан келишувга эришди 0 11:02Chennai Open. Кудерметова муваффақиятли старт олди 0 10:31ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0

22 июн 11:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

WBA битта вазн тоифасини "муомала"дан чиқарди

Энг кекса бокс ташкилотларидан бири - Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) вазнларнинг биридан воз кечди.

Бу бриджервейт, яъни супероғир вазн тоифасидан аввалги оғирлик категорияси (101,6 кг) ҳисобланади. WBA бриджервейт вазн тоифасини тан олишни тўхтатишини эълон қилди. Ушбу вазнда аввал рухсат этилган қолган жанглар ўтиш даври доирасида ўтказилади. Шундан сўнг WBA бриджервейтдаги жангларга рухсат бермайди", - дейилади WВАнинг ижтимоий тармоқларда эълон қилган хабарида.

Вазн бекор бўлиши ортидан россиялик боксчилар Муслим Гажимагомедов ва Вартан Арутюнян WBA бриджервейт бўйича чемпионлик камаридан маҳрум бўлди. 29 ёшли Муслим 2024 йилда ушбу вазн тоифасида WBA чемпионлигини қўлга киритган ва иккита муваффақиятли ҳимояни амалга оширган. Аввалроқ у мажбурий даъвогар Хулио Ла Круз билан учрашиши мумкинлиги хабар қилинганди.

26 ёшли Вартан Арутюнян эса жорий йилнинг февраль ойида брижервейтда вақтинчалик WBA чемпионлик камарини қўлга киритган эди. 101,6 кг гача бўлган вазн тоифаси 2020 йилда WBC ташаббуси билан қўшилганди. У биринчи оғир ва супероғир дивизионлар ўртасида оралиқ вазн керак, деган қарор билан жорий қилинган эди. WBA 2023 йилда янги дивизионни тан олди. WBO ва IBF ҳозирча 101,6 килограммгача бўлган янги вазн тоифасини тан олмаган.

Янги вазнни тан олишни рад этиш сабаби маълум қилинмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг