16 дек 08:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Хуршид Тожибоев иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди
Профессионал боксчимиз Хуршид Тожибоев проф рингдаги еттинчи жангини Франциянинг Лион шаҳрида ўтказди.
Palais Des Sports De Gerland аренада ўтказилган бокс оқшомида ҳамюртимизга франциялик Каддур Ҳмиани рақиблик қилди. Саккиз раунд этиб белгиланган жанг олтинчи раундда рефери томонидан тўхтатилди. Тожибоев мезбон боксчини кетма-кет нокдаун ҳолатига тушириб қўйди ва олтинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Испаниянинг ADAMAS Sport бокс промоутерлик компанияси мижози бўлган Хуршид Тожибоев кеча тунда 7-жангидаги 7-ғалабасини қўлга киритди. Тўртта жангини муддатидан аввал якунлаган. Каддур ҳам проф рингда 7 та жанг ўтказган. Ҳисобида 4 ғалаба (2 нокаут) бор эди. Кеча у учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар