16 июн 05:21
Янгиликлар
Бокс/ММА
Яна бир машҳур боксчи Лондондаги ресторанларнинг бирида жанжал уюштирди + ВИДЕО
Оғир вазнда иштирок этган собиқ боксчи Жулиус Фрэнсис Буюк Британия пойтахтидаги ресторанларнинг бирида ўзига тажовузкор ҳаракатлар уюштирган шахсни нокаутга учратди.
Маълумот учун, Фрэнсис фаолиятини 2006 йилда якунлаган. Айни пайтда 57 ёшли британиялик "Уэмбли" стадионидан унчалик узоқ бўлмаган савдо-кўнгилочар марказида қўриқчи бўлиб фаолият юритмоқда.
"Бир йигит бир неча нафар одамга даҳанаки, қолаверса жисмоний ҳужум уюштирган, кейин эса Фрэнсисга зарба бериш учун қўл кўтарган. Тўғрисини айтсам, унга нисбатан тўғри иш қилинди", - деб айтиб ўтган Boxing King Media нашри.
Фрэнсис 2013 йилда Виталий Кличко, 2014 йилда эса Майк Тайсон билан жанг қилган эди. Икки жангда ҳам британиялик боксчи иккинчи раунддаёқ нокаутга учраган.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар