06 фев 10:40
Янгиликлар
Теннис
Лайма Владсон Анталиядаги ITF W15 турнирининг чорак финалига йўл олди
Ўзбекистон вакиласи Лайма Владсон Туркияда ўтаётган ITF W15 Анталия 3 Women халқаро турнирининг иккинчи босқичида ишончли ғалабага эришди.
1/8 финал учрашувида Лайма Владсон германиялик теннисчи Леоне Шукнечтни 6-2, 6-0 ҳисобида мағлуб этиб, рақибасига камбэк учун имкон қолдирмади.
Кейинги босқичда ўзбекистонлик теннисчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун италиялик Анастасиа Бертаcчига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : t.me/utfuz
Фикрлар