UZ

Сўнгги янгиликлар

17:22Тухель 2022 йилда Роналдунинг "Челси"га ўтишига тўсқинлик қилган экан 0 16:50Рамазон Темиров Стив Эрцегга қарши жангга тайёрланиш учун қанча харажат қилганди? 0 16:06Жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов боксдаги фаолиятини якунлади 0 15:26Ўзбекистон - Туркия ва бошқалар. Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 4-кунидан ОНЛАЙН НАТИЖАЛАР 0 15:15УЕФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан ҳар бир федерацияга 10 млн доллардан тўлашни талаб қилди — L’Équipe 0 14:38Японияда ООК Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди 0 13:30Маҳмуд Мурадов олти нафар рақибга қарши жанг қилиб, қанча пул ишлаб олиши аниқ бўлди 0 12:16Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. 3-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўринишда? 0 11:30Бундеслиганинг барча даврлар рекорди янгиланди 0 10:15Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: йигитлар Туркия билан, қизлар эса Аргентинага қарши дона суришади 0 09:57Шаҳзодбек Ярашев Чеченистонда ўтказилган эркин кураш турнирида совриндор бўлди 0 08:45Баҳодир Жалолов 17 октябрь куни жанг қилади 0 07:52Хаби Алонсо АПЛнинг антирекордини такрорлади 0 22:25Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Иккита терма жамоамиз мағлубиятларни қабул қилиб олди 0 18:30Александр Волкановски Рамазон Темировнинг вазнидаги чемпион ҳақида фикр билдирди 0

23 июн 14:24
Янгиликлар

Болалар спорти

Қашқадарёнинг "яшил" тоифасига кирувчи ҳудудларида спорт қайта жонлантирилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар, 5 июндан эса бассейнлар, яъни сузиш ҳавзалари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Юртимизга коронавирус пандемияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги қарорига асосан 2020 йил 1 июндан «яшил» ҳудудларда спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублар, 5 июндан эса бассейнлар, яъни сузиш ҳавзалари фаолиятига ҳам рухсат берилди.

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг "яшил" тоифасига кирувчи ҳудудларидаги спорт секциялари, тўгараклари, спорт заллари ва фитнес клублари карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини йўлга қўймоқда.

Спорт иншоотлари, шу жумладан, очиқ майдонларнинг кириш-чиқиш жойларида фуқароларнинг тана ҳароратини пирометрларда ўлчаш, 37°С ва ундан юқори тана ҳарорати бўлган фуқароларни спорт иншоотларига киритмаслик ва бу ҳақида соғлиқни сақлаш бўлимларига хабар бериш, спорт тадбирлари ҳамда бадантарбия машғулотлари соат 07:30 дан 18:30 гача бўлган вақт оралиғида ташкил этилишига қатъий амал қилинмоқда.

Шу билан бирга, спорт иншоотларида машғулотлар бошланиши олдидан ва кун давомида бир неча маротаба дизенфикция ишлари амалга ошириляпти. Спортчилар ҳам ниқобларда бўлиши ва машғулотларда ижтимоий масофага амал қилиниши қатъий назорат қилинмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад, спортчилар ва тренерлар саломатлигини асрашдан иборат.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг