UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0 18:49Болаларга қувонч улашган "Tashkent Open Judo Kids Cup IV" ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:18Махачев: "Баъзиларга "Оғайни, машғулот ўрнига бориб ишла" дегинг келади" 0 17:54Дональд Трамп: "Оқ уй яқинидаги UFC аренаси абадий қолиши мумкин" 0 17:28Шакира ва Burna Boy очилиш маросимида ЖЧ-2026 мадҳиясини ижро этади 0 16:53Жон Жонс ва Даниэль Кормье ўртасида трилогия ўтказилади 0 16:25Аниш Гири Синдаровнинг Бибисара билан муносабати тўғрисида ҳазиломуз пост жойлади 0 15:50Дмитрий Бивол P4P рейтингида Топ-10`га қайтди 0 15:14Бельгия терма жамоаси бош мураббийи: "Биз аутсайдермиз" 0 14:44Тожикистонлик UFC жангчиси Рамазон Темиров билан бир кардда октагонга чиқади 0 14:01Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги илк жангини мағлубиятсиз боксчига қарши ўтказади 0 13:33Камончиларимиз Анталиядаги Жаҳон кубогида иштирок этишади 0 12:54"Манчестер Сити" "Реал"га 90 миллион евро беришга тайёр 0 12:27Makarska Open. Тимофеева икки ғалаба эвазига 1/4 финалга чиқди 0 12:03Ислам Махачев: "Онам ММАдаги фаолиятимни якунлашимни хоҳлаяпти. Ҳаммаси тамом, шекилли" 0

18 ноя 19:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Деревянченко - Адамес жанги ғолиби WBC элиминаторида Мунгия билан тўқнаш келади

Деревянченко - Адамес жанги ғолиби Мунгия билан WBC элиминаторида жанг қилади.

Шу кунларда Мехико шаҳрида (Мексика) Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) йиллик Конгресси бўлиб ўтмоқда. Унда анъанага кўра амалдаги чемпионларни мажбурий ҳимоя жанги ўтказиши бўйича қарорлар қабул қилинмоқда, шунингдек, элиминатор жанглари белгиланмоқда.

5 декабрь куни украиналик Сергей Деревянченко (13-3, 10 КО) ва доминикалик Карлос Адамес (20-1, 16 КО) ўртасида жанг бўлиб ўтади. Учрашув ғолиби  америкалик Жермелл Чарлога тегишли камар учун расмий даъвогарлик мақомини берувчи элиминатор жангида мексикалик Хайме Мунгия (38-0, 30 КО)га қарши рингга кўтарилиши расман тасдиқланди.

«Биз Деревянченко Адамес билан жанг қилмагунча ўрта дивизионни очиқ тутамиз», - деди WBC президенти Маурисио Сулайман.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ташкилот Деревянченко - Мунгия элиминатор жангини тайинлаган эди, бироқ Хайме биринчи навбатда Габриэль Росадога қарши жанг қилишни афзал кўрди. 13 ноябрь куни у очколар бўйича ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг