UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

30 май 09:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Диаз қайтмоқда, унинг жанги тасдиқланди + ПОСТЕР

Яримўрта вазн тоифасидаги америкалик аралаш яккакураш устаси уч йиллик танаффусдан сўнг "қафас"га қайтмоқда.

Яримўрта вазн тоифасида собиқ Strikforce чемпиони, UFC камарига собиқ даъвогар Ник Диаз ўзининг узоқ танаффусдан кейинги жангини 3 август куни ўтказади. У шу куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC Fight NIght турнирида бразилиялик Висенте Лукега қарши октагонга чиқади. 

Бу маълумотни шахсан UFC раҳбари Дана Уайт тасдиқлади. Ник Диаз - Висенте Луке жанги чемпионлик ёки даъвогарлик мақомида бўлмаса-да, ташкилотчилар томонидан беш раунд этиб белгиланди.  

Эслатиб ўтамиз, Диаз сўнгги жангини 2021 йилнинг 25 сентябрь куни UFC 266 турнири доирасида яримўрта вазнда собиқ UFC чемпиони Робби Лоулерга қарши ўтказиб, учинчи раундда техник нокаут эвазига ютқазиб қўйганди. Ник Диаз 26 ғалаба ва 10 мағлубтятга эга. Яна иккита жанги ўтказилмаган деб топилган.

Висенте Луке эса сўнгги бор 30 март куни UFC on ESPN 54 турнирида жанг ўтказган. Ўшанда у Нурсултон Рўзибоевга мағлубият тақдим этган америкалик Хоакин Баклига иккинчи раундда техник нокаут билан имкониятни бой берган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг