24 авг 17:50
Янгиликлар
Улар ЖЧга борадилар №9: Санжар Турсунов
Терма жамоамизнинг энг ёш боксчиси ҳисобланган Санжар учун бу илк жаҳон чемпионати ҳисобланади. 1998 йилда туғилган спортчи ўтган йили ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иккинчи жангидаёқ мағлубиятга учраган. Аммо, унгача Қозоғистонда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медал соҳибига айланган.
Албатта Гамбург турнири Санжар учун илк йирик мусобақа. Турсунов 19 ёшида Бектемир Мелиқўзиев сингари катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилмоқда.
Боксчи учун илк йирик турнир бу шу йил май ойида ўтказилган Осиё чемпионати бўлди. Ушбу турнирни у ғалаба билан бошлаганди. Чорак финалда эса Олимпиада совриндори Василий Левитга тўқнаш келган ёш боксчи мағлубият аламини тотишга мажбур бўлади. Лекин, "box-off" жангида, яъни ЖЧ йўлланмаси учун бўлиб ўтган тўқнашувда эронлик Салар Ғуломини мағлубиятга учратиб, ўз мақсадига эришганди.
Албатта, Санжарга Олимпиада, жаҳон ва Европа чемпиони ҳисобланган Евгений Тишенко, Олимпиада финалчиси ва Осиё чемпиони Василий Левит, ЖЧ ва Олимпиада совриндорлари ҳисобланган кубалик Эрисланди Савонларга қарши курашиш жуда-жуда қийин бўлади. Лекин, шунда ҳам ўзбек бокси мухлислари ундан сюрпризлар кутиб қоладилар.
Мазкур турнир боксчимиз учун улкан тажриба вазифасини ўтаб беради деб ҳисоблаймиз.
Азиз Тўхтамуродов
Улар ЖЧга борадилар №8: Бектемир Мелиқўзиев
Улар ЖЧга борадилар №7: Исроил Мадримов
Улар ЖЧга борадилар №6: Шаҳрам Ғиёсов
Улар ЖЧга борадилар №5: Иқболжон Холдоров
Улар ЖЧга борадилар №4: Элнур Абдураимов
Улар ЖЧга борадилар №3: Муроджон Аҳмадалиев
Улар ЖЧга борадилар №2: Жасурбек Латипов
Фикрлар