UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59"Номзодлар турнири". Жавоҳир Синдаров муваффақиятли серияни давом эттирмоқда 0 18:44"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди 0 18:23Допинг туфайли ғалабасидан айрилган ва камига четлатилган қозоғистонлик UFC жангчиси баёнот билан чиқди 0 18:02Шоҳасан Мирзаматов мухлисларга мурожаат билан чиқди (ВИДЕО) 0 17:41Отабек Умаров: "Марафонда қатнашган ва уни юқори савияда ташкил этганларга раҳмат" 0 17:20Роналдиньо: "Ямал ақл бовар қилмайдиган ишларни бажаряпти” 0 16:59Осиё чемпионати. Боксчи-йигитларимиз Марказий Осиё дербиларида ғалаба қозонишди 0 16:38Бокс бўйича Ўзбекистон чемпиони Қозоғистон терма жамоаси сафида дебют қилди 0 16:17Рустам Ассакалов Осиёда 2025 йилнинг энг яхши юнон-рум кураши мураббийи деб топилди 0 15:56ПСЖ Мартинелли учун курашга қўшилди 0 15:35Марказий жанги Двалишвили - Сехудо бўлган RAF 8 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 15:14Шаҳрам Ғиёсов - Жек Кеттерол чемпионлик жанги учун расмий постер тақдим этилди + ФОТО 0 14:53Хабиб "Атлетико" - "Барселона" ўйинига ташриф буюрди ва мадридликлардан совға олди + ФОТО 0 14:32Суперлига 6-турида ишлайдиган ҳакамлар эълон қилинди. "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинини ким бошқаради? 0 14:11Қизиқ! Дерек Чисора аниқ зарбалар сони бўйича Деонтей Уайлдерни ортда қолдирди 0

03 ноя 07:23
Янгиликлар

Дзюдо

Самарқанд дзюдосини янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Теглар :  ДзюдоСамарқанд
Йил якунланиб борар экан, ҳар бир соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинади ва шу билан бирга янги режалар белгилаб олинади.

Айнан шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон дзюдо федерацияси қошида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилиб, унинг зиммасига федерациянинг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этишга кўмаклашиш, жойларда сидқидилдан ишлаётган мураббийларни рағбатлантириш, истеъдодларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар юклатилган. 

Ишчи гуруҳ ўз ишини Самарқанд вилоятидан бошлади. Куни кеча Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов бошчилигидаги гуруҳ аъзолари қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлишди. Олимпия захиралари коллежида ўтказилган табдирда вилоятда фаолият юритаётган мураббийлар иштирок этишди. Йиғилишни Федерациянинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Зафар Арслонов кириш сўзи билан очиб берди. 

"Вилоятда энг ривожланган, оммабоп спорт турларидан бири бу дзюдо бўлиб, кундан-кунга шуғулланаётган сони ортиб бормоқда. Афсуски, коронавирус сабаб юзага келган карантин сабаб спорт, хусусан дзюдо залларимиз ёпиқ бўлди. Дзюдочилар уй шароитида индивидуал машғулот ўтказиш билан чекланишди. Айтмоқчи бўлганим, пандемик вазият барча соҳалар сингари спортимизга ҳам салбий таъсир ўтказди. Мана энди вазият бироз юмшагандан сўнг дзюдочилар яна залларга қайтишди ва бугунги кунда Ўзбекистон чемпионатига тайёргарликни давом эттиришаяпти", - деди З.Арслонов.  

Шундан сўнг вилоят терма жамоаси бош мураббийи Мўмин Набиев туршли ёш тоифасидаги терма жамоаларга номзод дзюдочилар ҳақида маълумот берди.

"Бугунги кунда катталар терма жамоа сафида вилоятимиз дзюдочиларидан Давлат Бобонов, Муҳаммадкарим Хуррамов, ака-ука Сардор ва Кемран Нуриллаев, Диёра Келдиёрова халқаро мусобақаларда иштирок этиб келишаяпти. Давлат, Муҳаммадкарим, Диёра ва Сардор рейтингда Токио Олимпиадасига йўл оладиган дзюдочилар қаторидан жой олишган. Ёшлар ва кадетлар терма жамоасида дзюдочиларимиз бор. Селекция ишлари давом этмоқда. Самарқанд шаҳри, Пастдарғом, Ургут, Нуробод, Тойлоқ туманларидан истеъдодли ёшлар етишиб чиқмоқда. Улардан Шахбоз Умрзоқов, Техрон Эркинов, Чингиз Шокиров, Санжар Пардаев, Азизбек Ашуров сингари ёш дзюдочиларимиз Осиё чемпионати ҳамда Кубогида ғолиб ва совриндор бўлишган", - деди М.Набиев.   

Ўзбекистон дзюдо федерацияси раис ўринбосари Шоатхам Исроилов бу ютуқлар билан чекланиб қолмаслик, селекция ишларини жадаллаштириш, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш масалаларига урғу қаратди.

"Ютуқлар ўзимизники. Лекин биз Олимпиадада медаллар қўлга киритилгандагина амалга ошираётган ишларимиз самара берганидан хурсанд бўлишимиз мумкин. Унгача қувонишга ҳаққимиз йўқ. Нафақат Самарқанд, балки барча ҳудудий бўлимларимизнинг вазифаси катталар терма жамоасига муносиб дзюдочиларни етказиб бериш бўлиши керак. Шундагина қилинаётган ишлар самараси кўринади. Самарқанд вилоятининг потенциали жуда юқори. Вилоятда иккита олимпия захиралари коллежи фаолият юритмоқда. Бундан имконият фақат Самарқандда бор. Ҳатто пойтахтда ҳам битта олимпия захиралари коллежи бор. Бу имкониятдан максимал даражада фойдаланиш керак. Олдинда кадетлар, ёшлар ва катталар ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатлари бор. Бу мусобақага вилоят саралаш босқичи ўтказилиши керак. Федерациядан мутахассисларимиз келади. Ҳакамлик масаласига жиддий эътибор қаратишингларни сўрардим. Ҳаммаси очиқ, шаффоф бўлсин. Кучли дзюдочи вилоят терма жамоаси таркибида мамлакат чемпионатида қатнашсин. Буни эса сизлар таъминлаб берасизлар", - деди федерация раис ўринбосари. 

Сўзга чиққан мураббийлар ечимини кутаётган муаммоларга ҳам тўхталиб ўтишди. Энг катта муаммо - бу мавжуд дзюдо залларида татамиларнинг етишмаслиги бўлиб, борлари ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги урғуланди.

"Барча ёш тоифасидаги қизлар терма жамоаларимизнинг 70-80 фоиз таркиби вилоятимиз хиссасига тўғри келади. Бизда дзюдо билан шуғулланаётган қизлар сони жуда ҳам кўп. Фақат энг катта муаммомиз татамиларнинг етишмаслиги. Спорт залларимиз бўйича муаммо йўқ, капитал таъмирдан чиқарилди. Татамиларимиз анча эскириб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Шу масалада ёрдам берсангиз яхши бўлар эди", - деди тажрибали мураббий Гулмурод Сиддиқов. 

"Ўзбекистон дзюдо федерация вилоятда дзюдо ривожига тўсқинлик қилаётган барча муаммоларни бартараф этишга тайёр. Татамилар ҳам олиб берилади. Фақат бунга жавобан натижа ҳам бўлиши керак. Кейин Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) дастури доирасидаги дзюдо мактаблари фаолиятини ҳам яхшилашимиз шарт. Ҳозир режа қилаяпмиз, балки келаси йилдан дзюдо мактаблари ўртасида мамлакат биринчилигини ўтказамиз. Бу мактабларда шуғулланаётганлар орасидан ҳам терма жамоа аъзоларининг етишиб чиқишини таъминлашимиз лозим", - деди Ш.Исроилов. 

Тадбир сўнггида Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан вилоят мураббийлари томонидан танлаб олинган уч нафар истеъдодли дзюдочилар - Маҳмуджонов Мубин, Муҳаммадиев Суннат ва Усмонов Зоҳидга терма жамоа дзюдочилари киядиган кимано тақдим этилди. Вилоят дзюдоси фахрийлари ҳисобланган Александр Кузнецов ва Бахтиёр Жўрақуловга "Ҳумо Арена"да ўтказилган Тошкент Гран-присини эслатиб турувчи зарбоп тўн кийгазилди. Нурали Қобилов, Жамол Шодмонов, Нам Валера, Лочин Ташалиев, Эдуард Цой, Икром Нуруллаев, Санъат Раҳмонов, Суҳроб Ҳусаинов ва бошқа мураббийларимизга совғалар топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг