UZ

Сўнгги янгиликлар

20:57Айтжан Халмаханов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди 0 18:36Ямаль нима учун "Олтин тўп"ни ололмади? “France Football” бош муҳаррири изоҳ берди 0 17:49Кудерметова Гуанчжоудаги турнирда индонезиялик теннисчига қарши кортга чиқди 0 17:012027 йилнинг илк UFC турнири эълон қилинди + ПОСТЕР 0 16:07Бугун Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 15:16Остон Ўрунов яна жароҳат олди 0 14:31Волкановски Топурия билан реванш ўтказишга тайёр 0 13:10Каспаров Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши жаҳон тожи учун баҳси ҳақида гапирди 0 12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0

25 авг 11:45
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Улар ЖЧга борадилар №10: Баҳодир Жалолов

Германиядаги жаҳон чемпионатида энг оғир вазнда Баҳодир Жалолов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

1994 йилда туғилган сурхондарёлик боксчи Доҳада бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этган. Қитъамизда бўлиб ўтган дунё биринчилигида Жалолов бронза медали соҳибига айланганди.

Сўнгги вақтларда танқидлар остида қолган Баҳодир Жалолов ҳам терма жамоамиз ҳисобига медаль қўшиб қўйиш учун номзод боксчилардан бири ҳисобланади. У Доҳада Жазоир, Куба, Иордания вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалгача етиб борган ва якунда қозоғистонлик Иван Дичкога имкониятни бой бериб қўйганди.



Рио Олимпиадасида байроқдор бўлган боксчи Бразилиядан битта ғалаба ва битта мағлубият билан қайтган.

Ўз вазн тоифасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланадиган Баҳодир ЖЧ чиптасини терма жамоадаги шериклари сингари Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида қўлга киритган. Спортчи қитъа биринчилигида барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланганди. Ўшанда у финалда ўзининг принципиал рақиби Камишбек Конкабаевдан устун келганди.



Айнан Конкабаев ушбу жаҳон чемпионатида Баҳодирга яхшигина қаршилик кўрсатади. Турнирда биринчи рақам остида сараланган Баҳодир Жалоловга жаҳон чемпионлиги йўлида Конкабаевдан ташқари иорданиялик Ҳуссайн Иашиш ва колумбиялик Кристиак Кодаззилар ҳалал беришга ҳаракат қиладилар.


Азиз Тўхтамуродов


Улар ЖЧга борадилар №9: Санжар Турсунов

Улар ЖЧга борадилар №8: Бектемир Мелиқўзиев


Улар ЖЧга борадилар №7: Исроил Мадримов


Улар ЖЧга борадилар №6: Шаҳрам Ғиёсов


Улар ЖЧга борадилар №5: Иқболжон Холдоров


Улар ЖЧга борадилар №4: Элнур Абдураимов


Улар ЖЧга борадилар №3: Муроджон Аҳмадалиев


Улар ЖЧга борадилар №2: Жасурбек Латипов


Улар ЖЧга борадилар №1: Ҳасанбой Дўсматов



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
25 авг 13:17:24
Ангрен
Шарманда килмсанг булди Боходир
+1   
25 авг 11:59:15
SarvarPARKENTLIK 2706
Aynan chorak finalda qamshibek va baxodir jangini körishimiz mumkin quraga köra. Umuman olganda mazkur jch.ning eng so'ngi 233 -jangi 2 sentyabr oqwomida wu 91+ vaznda final ekan. BAXODIR BU KUN O'ZBEK XALQI XOTIRASIDAN O'CHMAYDI. NEGALIGINI BILASAN. Hammamiz afsus bilan yodga olamiz. SHU BOISDAN HAM BIZNI HALQIMIZ SHU YORUG' KUNLARGA YETAKLAGAN INSON UCHUN HAM SHU 233 JANGDA YUT VA Dunyoda hech kimdan kam emas O'ZBEK DEGIN SHOXSUPADA !
   
25 авг 14:12:33
Aslanbek
Ангрен фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Шарманда килмсанг булди Боходир
Мен хам яхши ният қилиб турибман. Ишқилиб шарманда қилмасин.
   
25 авг 13:40:58
Bek
Баходир Жалоловга рақиб сифатида келтирилган боксчилардан фақат Кункабаевни принципиал ва асосий рақиб сифатида қараш мумкин. Ҳуссайн Иашиш ва Кристиак Кодаззилар унга етарли даражада қаршилик қила олмайди. Баходир Кункабоев тўсиғидан ўтиб олса унга энг асосий рақиб сифатида Фрейзер Кларк, Магомедрасул Межидов ва Максим Бабанинлар қолади.
   
25 авг 13:38:08
Bek
Jokovich фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
kechagi AIBA saytida chiqqan xabarni davomini yozinglar
АИБА сайтида фақат Эльнур Абдураимов ва Санжар Турсуновнинг имкониятлари паст бахоланган ҳамда қолган боксчиларимизни совринли ўринларга давогарлик қилиши ҳақида прогноз қилинган.
   
25 авг 12:56:43
Jokovich
kechagi AIBA saytida chiqqan xabarni davomini yozinglar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг